УзПФЛ. Ойнинг барча соврини ҳам «Насаф» аъзоларига насиб этди

Khoja
11 сен 2024
Ўзбекистон чемпионатида август ойи лауреатлари аниқланди ва барча совринлар турнир пешқадами «Насаф» аъзоларига насиб этди.

«Аждарлар» билан 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий, 4 ўйинда ҳам тўп ўтказмаган дарвозабон Абдувоҳид Неъматов энг яхши футболчи деб топилди. 

Аввалроқ Қарши клуби вингери Ойбек Бозоров ойнинг энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилганди. 


KhojaМуаллиф
Манба: Uzpfl