Анвар Ғофуров жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 23:23
"Нефтчи" ҳимоячиси Анвар Ғофуров сафдан чиқди.

"Нефтчи" - "Қизилқум" баҳсининг иккинчи бўлимида фарғоналиклар устози Ғофуровни алмаштирди. “Нефтчи” матбуот хизматининг ёзишича, ҳимоячи бел соҳасида оғриқ ҳис қилгани учун захирага олинган.

Учрашувдан кейин ўтказилган тиббий текширувда футболчининг бел соҳасидаги аввалги жароҳати қайталагани аниқланди.

Дастлабки режа бўйича, Ғофуров 10 кун давомида даволанади ва кейинги тиббий хулосалар орқали жамоа машғулотларга қайтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати