Эндрик ёзда "Реал"ни тарк этмайди – қарорни ҳужумчи, клуб ва Моуринью қабул қилди

Aslanov Jasurbek
11 авг 2026, 01:02
Эндрик ёзги трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этмайди.

20 ёшли ҳужумчи мадридликлар клубида қолади ва асосий таркибдаги ўрин учун курашади. Бундай қарорни футболчининг ўзи, "Реал" раҳбарияти ва бош мураббий Жозе Моуринью биргаликда қабул қилди. Бразилиялик футболчига бир нечта европалик клублар, жумладан, "Астон Вилла" ва "Рома" қизиқиш билдирган эди. Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Лион"да ижара асосида ўтказиб, 21 та ўйинда 8 та гол урган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic