

“Қийин ўйинда ғалаба қозондик. Аммо осон бўлмади. Охирги дақиқаларда гол урдик. Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Футболчилар ғалаба қозониш учун ишончи юқори эди. Охирги дақиқаларга қадар курашдик ва мақсадга эришдик.
Охирги ўйнимиз “Пахтакор”га қарши кечади. Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мақсадимиз фақат ғалаба ҳисобланади. Ишонаманки, мавсумни ғалаба билан якунлаймиз.
Мавсум якунланаверсин. Келажагим борасида кейинчалик бир қарорга келаман”, - деб сўзини якунлади Исмоналиев.



