"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди

18 июл 2026, 08:05
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўз жамоаси Испания терма жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямални қандай тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳазил аралаш жавоб қайтарди.

— Ҳамма Испания Мессини жиловлаш учун нима қилиши билан қизиқмоқда. Сиздан сўрамоқчиман, Аргентина Ламин Ямални тўхтатиш учун нима қилади?

— Мен Ламинни ўз хонасига қамаб қўйишни афзал кўрган бўлардим (кулади)!

Ямал — ажойиб футболчи. Бу йигит — футбол учун ҳақиқий хазина. У ҳали жуда ёш ва бундан ҳам кўпроғига қодир. Ламин — келажакда Испанияга кўплаб қувончли лаҳзаларни тақдим этадиган иқтидорли ўйинчи. Аммо бу якшанба куни содир бўлмаслигига умид қиламиз. У ҳам худди Лео каби майдонда тўхтатиб қолиш жуда мушкул бўлган футболчилардан биридир, — деди Скалони матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›