ЕЧЛ. "Шахтёр" ПСВ билан, "Фенербахче" эса "Рома" билан дуранг ўйнади

Administrator
10 сен 2026, 23:44
УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Эйндховендаги "Филипс" стадионида мезбон ПСВ Украинанинг "Шахтёр" клубини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 45-дақиқада "Шахтёр"нинг венесуэлалик ярим ҳимоячиси Глейкер Мендоса ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада ПСВ ҳимоячиси Серджиньо Дест мувозанатни тиклади. Мусобақанинг 2-турида ПСВ 13 октябрь куни сафарда "РБ Лейпциг" билан ўйнаса, "Шахтёр" 14 октябрь куни Грециянинг АЕК клубига қарши майдонга тушади.

ПСВ - “Шахтёр” 1:1
Голлар:
Дест 48 - Мендоса 45.

Истанбулдаги "Улькер Фенербахче Шюкрю Саражоглу" стадионида эса маҳаллий "Фенербахче" ва Италиянинг "Рома" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Ушбу баҳс ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Биринчи тайм охирида "бўрилар" ярим ҳимоячиси Бриан Кристанте ҳисобни очди. 48-дақиқада эса "Фенербахче" ҳимоячиси Арчи Браун жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги турда "Фенербахче" 14 октябрь куни "Астон Вилла" билан баҳс олиб борса, "Рома" шу куни ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади.

"Фенербахче" - “Рома” 1:1
Голлар:
Браун 48 - Кристанте 39.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia