

Аргентина футбол ассоциацияси Лионель Месси шарафига махсус акция ўтказилишини эълон қилди.
Месси душанба куни миллий терма жамоадан кетишини эълон қилди. Шу муносабат билан Аргентинадаги эркаклар ва аёллар футбол чемпионатларининг барча тоифаларидаги кейинги тур ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади, токи ўйин иштирокчилари афсонавий футболчини олқишлашлари мумкин бўлсин. Ишқибозлар ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Шунингдек, ушбу дақиқа давомида стадион экранларида роликлар намойиш этилади.



