"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди
11 фев 16:28
Янгиликлар
"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди
Италиялик мутахассиснинг фикрича, Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида катта фарқ бор.
Капелло нима деди? "ON Sport" телеканалининг "Hat-Trick" кўрсатувида меҳмон бўлган Капелло португалиялик юлдузнинг маҳоратига шубҳа қилмади, бироқ уни "танланганлар" қаторига қўшмади:
"Криштиану — буюк тўпурар ва ақл бовар қилмайдиган спортчи, лекин унда Месси, Марадона ва Роналдодаги каби даҳолик йўқ.
Бошқаларда бор бўлган ўша ноёб иқтидор Криштиануда мавжуд эмас. Уни бу учлик билан мутлақо солиштириб бўлмайди", — деди Капелло.
Бу биринчи марта эмас... Таъкидлаш жоизки, Капелло аввал ҳам Мессининг туғма истеъдодини Роналдунинг меҳнат эвазига эришган натижаларидан юқори қўйган эди. Бу галги чиқиш эса ижтимоий тармоқларда яна катта мунозараларга сабаб бўлиши аниқ.
Сиз Капеллонинг фикрига қўшиласизми? Роналду чиндан ҳам бу учликдан пастроқми?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар
Голлар сони ҳар доим ҳам санъат даражасини англатмайди. Капелло шунчаки фарқни айтди, холос.
90 дақиқалик футболда ойоғига бор йўғи 3-4 марта тўп тегадиган футболчи билан, майдонни назорат қиладиган футболчини таққослаш кулгули.
Лекин Мессининг вазифаси бошқача эди. У фақат гол уриш учун эмас, ўйин яратиш, жамоани бошқариш, темпни белгилаш, масъулиятни ўзига олиш учун майдонга тушарди. У фақат ижрочи эмас, ижодкор ҳам бўлди.
Шунинг учун ҳам Месси энг оғир танқидларга учради. Катта мусобоқаларда кетма-кет учта финалда мағлубият ва барча танқидлар айнан унга қаратилди. Жамоаси ҳам, мураббийси ҳам эмас, танқидлар фақат Мессига қаратиларди.
Чунки ундан оддий ўйин эмас, даҳолик талаб қилинарди.
Охири барибир у бунга эришди. Учта катта мусобоқада чемпион бўлди. Шунчаки чемпион эмас жамоасининг ҳақиқий лидери, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Масъулиятни ҳам кўтарди, натижани ҳам берди.
Роналду эса ҳеч қачон Мессичалик танқид остида қолмаган. Ундан асосан имкониятни голга айлантириш талаб қилинди. Агар жамоа ютқазса, танқид мураббийга ёки бутун жамоага қаратиларди. Роналду эса ўз вазифасини бажарган ўйинчи сифатида кўрсатилаверарди.
Мана шу фарқнинг ўзи ким футбол қироллиги учун курашганини кўрсатади.
Менинг шахсий фикрим шу, Роналду футбол тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири. Лекин мен уни Месси, Марадона ва Пелелар қаторидаги умумий даҳолар сафига қўшмайман.
Бу менинг қарашим. Бошқалар бошқача ўйлаши мумкин.