UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  0 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  17 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  6 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  15 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  24 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  248 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди

U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" баҳси ўтказилмайдиган бўлди.

"Суперлига ва Про лига регламенти" 4.1-бандига кўра, мусобақа доирасидаги учрашувлар "Лицензиялаш регламенти" асосида ишлаб чиқиладиган "Стадионлар тўғрисидаги низом"га мувофиқ Лига томонидан рухсат этилган стадионларда ўтказилади.

4.3-бандга асосан форс-мажор ҳолатида учрашувни ўтказиш учун стадионни ўзгартиришга тўғри келса, мезбон футбол клубига Лига билан уч томонлама келишувга эришган бошқа стадионлардан биридагина расмий учрашувни ўтказиш учун рухсат берилади. Аммо Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ҳамон Лиганинг минимал талабларига тўла тайёр бўлганича йўқ. Лига мутахассисининг мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида берган кўрсатмалари ҳозирга қадар бажарилмади. Шунингдек, мазкур учрашувни кўчириш учун талаб даражасидаги бошқа бўш стадион тақдим этилмади. 

Шуни инобатга олиб, U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилмайдиган бўлди. Регламентнинг 10.11-бандига мувофиқ мезбон клубга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, рақиб жамоага эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика