

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
“Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар пайтида оёғининг болдир мушак қисмида ноқулайлик ҳис қилган.
Тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларга кўра, ҳимоячимизнинг тикланиши учун 1 ҳафта муддат талаб этилади.
Айни дамда Алижонов тиббий штаб назорати остида индивидуал равишда тикланиш машғулотларини олиб бормоқда” - дейилади ЎФА матбуот хизмати баёнотида.


