Рабьо: "Франция ҳужумга ҳаддан ташқари берилиб кетди ва Италия бунинг учун бизни жазолади"

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 15:30
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо УЕФА Миллатлар Лигаси 5-тури доирасидаги Италиядан учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишимиз мумкин эди. Италияликлар эса илк зарбалари билан гол уришди.

Мен италияликларни яхши биламан: агар уларга заррача имконият қолдирилса, бундан албатта фойдаланишади. Айрим паллаларда ҳужумга ҳаддан ташқари берилиб кетдик ва улар баъзи эпизодларда бунинг учун бизни жазолашди", – деди Рабьо TF1 эфирида.

Италияликлар 10 очко жамғариб, 1-гуруҳда пешқадамга айланиб олишди ва худди шунча очкога эга Францияни ортда қолдиришди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TF1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›