

Молдовалик мутахассис "Ал-Иттиҳод" индивидуал ва жамоавий ҳаракатлар орқали ечим топа оладиган кучли жамоа эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "Пахтакор" рақибга бўш ҳудудлар қолдирмасликка ҳаракат қилади.
Карас жамоа таркибида жароҳат олган ва учрашувда иштирок эта олмайдиган футболчилар борлигига қарамай, ижобий натижа қайд этишга интилишини билдирди.
Шунингдек, мураббий Саудия Арабистони клубларининг савияси юқори эканини таъкидлаб, "Ал-Иттиҳод" каби ҳужумкор футбол намойиш этадиган жамоага қарши ўйнаш ёқимли эканини қайд этди.
Ҳар икки жамоанинг турнир жадвалида қуйи ўринларни эгаллаб тургани ва очколарга эҳтиёжи юқори экани мазкур учрашувнинг аҳамиятини янада оширмоқда.
"Ал-Иттиҳод" – "Пахтакор" учрашуви 23 ноябрь куни Жидда шаҳридаги "Ал-Инмо" стадионида бўлиб ўтади.



