Туркия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум. Мутахассис Украина чемпионатида фаолият юритмоқда

10 окт 2026, 08:45
Туркия футбол федерацияси айни дамда "Шахтёр" клубини бошқараётган собиқ футболчи Арда Туранни бош мураббийликка тайинлашни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Тураннинг ушбу лавозимга тайинланиш эҳтимоли жуда юқори. NTV Spor хабарига кўра, Туран бир вақтнинг ўзида ҳам клубда, ҳам миллий терма жамоада фаолият олиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни италиялик мутахассис Винченцо Монтелла Туркия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди.

Туран 2025 йилдан бери "Шахтёр"ни бошқариб келмоқда; ушбу мутахассис қўл остида клуб ўтган мавсумда Украина чемпионига айланди. Туркия терма жамоаси сафида Арда 100 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган, шунингдек жамоа сардори бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/NicoSchira