UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  2 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди Янгиликлар

Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Telegram'даги саҳифасида "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи, ФИФА ва ПФЛ регламентидаги нозик масалалар хусусида тўхталди.

"Ўқувчилар "Нефтчи"ни нима кутаётгани ҳақида сўрашади. Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган футболчилар жамоада ўйнай оладими?

Маълумки, қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Демак, агар ФИФА 27 январь куни трансферларга тақиқ қўйган бўлса, ўша кунгача рўйхатдан ўтган барча футболчилар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишлари мумкин бўлади. Агар футболчилар билан шартнома тузилган, аммо рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, улар "Нефтчи" сафида чемпионатда ўйнай олмайди. "Нефтчи" бу футболчиларни ё қўйиб юбориши ёки машғулотларда қатнашгани учун маош тўлашда давом этиши керак.

Лекин қизиқ томони шундаки: ФИФА томонидан қўйилган тақиқдан ташқари, декабрь ойи охирида "Нефтчи"га Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан трансфер тақиқи қўйилган. Яъни 10 декабрь куни бошланган қишки трансфер даврининг катта қисмида "Нефтчи" футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Келинг, "Нефтчи" Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан трансферларга тақиқ қўйишидан олдин нима қилганига қараймиз. 9 декабрь куни ПФЛ Telegram канали "Нефтчи" бирданига 6 нафар нафар футболчи – Аброр Исмоилов, Владимир Йовович, Зоран Марушич, Тома Табатадзе, Йован Жокич ва Муҳаммадали Ғиёсовни рўйхатдан ўтказгани ҳақида ёзган эди. Бундан ташқари, Табатадзедан ташқари ҳамма трансферлар ҳақидаги хабарга "лимитдан ташқари" деган ёзув ҳам қўшилган. Гап қишки трансфер ойнасида 10 нафар янги ўйинчини қўшиб олиш мумкин бўлган қайднома лимити ҳақида бормоқда.

Мен 2025 йилги Суперлига ва Про лига мусобақалари регламентини очиб кўрдим ва лимитни қандай четлаб ўтишни тушунтирувчи мақолани топишга ҳаракат қилдим, лекин ҳеч нарса топа олмадим. Аниқроғи, қоидалардан истисноларни топдим, 2003 ва ундан кейин туғилган ёш футболчилар учун. Шундай қилиб, 5 нафар янги келганларнинг ҳеч бири бу тоифага кирмайди.

ПФЛ материалларидан маълум бўлишича, агар трансфер даври бошлангунга қадар футболчиларни рўйхатдан ўтказсангиз, лимитдан ошиб ўтса бўлади. Яъни, ПФЛ ўз регламенти рухсат бермайдиган ишларни қиляпти. Бу сизни ажаблантирадими? Мени эса йўқ.

Аммо, келинг, бошқа савол берайлик. Умуман, трансфер ойнасидан ташқарида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

ФИФАнинг футболчиларнинг мақоми ва трансфери тўғрисидаги регламенти 6-моддасида жуда оддий қисми бор:

Футболчи фақат тегишли Ассоциация томонидан белгиланган йиллик трансфер даврининг иккисидан бирида рўйхатга олиниши мумкин.

Албатта, ҳар бир давлатда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш футболчиларнинг мақоми ва трансферлари бўйича маҳаллий регламент асосида амалга оширилади. Бироқ ФИФА Регламентининг 6-моддаси маҳаллий қоидаларда ўзгартиришларсиз қўлланиши керак бўлган моддалардан биридир.

Албатта, ФИФА қоидаларида истиснолар мавжуд:

1. Клуб томонидан қоидабузарликлар туфайли шартномаси бекор қилинган футболчилар.

2. Трансфер даври тугагунига қадар эркин агент мақомини олган футболчилар трансфер даври тугагандан кейин (лекин бошланишидан олдин эмас) рўйхатга олиниши мумкин.

3. Оналик, фарзанд асраб олиш ва парваришлаш ҳуқуқидан фойдаланаётган футболчини вақтинча алмаштираётган аёл футболчилар трансфер муддатидан ташқари рўйхатга олиниши мумкин.

4.Оналик, фарзанд асраб олиш ва парваришлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, таътилдан қайтаётган аёл футболчилар трансфер муддатидан ташқари рўйхатга олиниши мумкин.

Кўриб турганимиздек, "Нефтчи" эълон қилган футболчиларнинг ҳеч бири бу истиснолардан бирортасига тўғри келмайди.

Шундай экан, ПФЛ футболчиларни трансфер даври бошлангунга қадар рўйхатдан ўтказиб, ФИФА Регламентини бузмоқда. Бу сизни ажаблантирадими? Мени эса йўқ.

Дарвоқе, балки шунинг учун, ПФЛ ФИФАдан бу каби аҳмоқона шартларни яшириш учун ўз Регламентида футболчиларни трансфер даври очилгунга қадар рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш ҳақида ёзмаганмикан?

Кеча бир пайтлар ФИФАнинг юридик бўлимида ишлаган ҳамкасбимга хабар юбориб, вазиятга изоҳ беришини сўрадим. У жуда ҳайратланганини айтиш ҳеч нарса демасликдир. Бироқ мен бундан ҳайрон эмасман.

ПФЛнинг ҳозирги раҳбарлари 8 йилдан бери на ўзининг, на ФИФАнинг регламентини ҳурмат қилишни ўрганган. Қолаверса, регламентни ёзаётганларнинг мантиғи ҳам шубҳа уйғотади. Масалан, 2025 йил Регламентида қуйидагилар айтилган:

Хорижлик мутахассислар ва футболчилар билан шартнома имзолаш учун клуб 2025-26 йилги мавсум учун ОФК лицензиясига эга бўлиши керак.

ПФЛнинг ўзи 2025-26 йилги мавсум учун лицензияни фақат апрель ойида беришини инобатга олсак, ҳозирги пайтгача Ўзбекистоннинг бирорта клуби хорижлик футболчилар билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга эмас экан.

Биласизми, мени нима ҳақиқатан ажаблантиради? Клублар дилетантлар томонидан бошқарилишига жимгина чидашлари.

Журналистларнинг жим туриши мени ажаблантирмайди. Кўпчилик нима бўлаётганини тушунмайди. Тушунадиган кам сонли одамлар муаммолар ҳақида гапиришдан қўрқишади", – дейилади хабарда.

"Нефтчи"га ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилди! 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика