Элит Чемпионлар лигаси. Одил Ҳамробеков ва "Трактор" Элит ОЧЛни тарк этди

Aslanov Jasurbek
14 апр 2026, 22:19
Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси нейтрал майдонда Эроннинг "Трактор" клубини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг (номинал мезбон) 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков ўйинни “Трактор” асосий таркибида бошлади ва баҳсда тўлиқ иштирок этди.

"Трактор" (Эрон) — "Шабаб Ал-Аҳли" (БАА) 0:3

Голлар: Юрий Сезар 65-пен (0:1), Саид Эзатолаҳи 80 (0:2), Матеусао 90+8 (0:3).

Учрашувнинг 52-дақиқасида "Трактор" дарвозабони Алиризо Бейранванд майдондан четлатилди. Шундан сўнг устунликни тўлиқ қўлга олган "Шабаб Ал-Аҳли" рақиб дарвозасига учта гол уриб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia