The Times Инфантино ФИФАда қайта сайланган тақдирда УЕФА, ОФК ва КОНКАКАФнинг режасини ошкор қилди

4 авг 2026, 08:15
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА), Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ва Шимолий, Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) Жанни Инфантино Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти лавозимида қолган тақдирда муқобил халқаро турнирларни ташкил этиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда "The Times" нашри хабар беради.

Нашр маълумотларига кўра, учта бирлашма раҳбарлари ташкилотнинг амалдаги раҳбарининг истеъфосига эришмоқчи. Улар Инфантинонинг 2027 йил мартидаги сайловларда тўртинчи муддатга ўз номзодини кўрсатиши эҳтимоли учун бир қатор сценарийларни тайёрлаб қўйишган. Эҳтимолий қадамлар орасида — параллель мусобақаларни бошлаш, ФИФА кенгаши йиғилишларини бойкот қилиш ва ташкилот қарорларини блоклаш бор.

Инфантино 2016 йилнинг февраль ойидан бери ФИФА президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. Бунгача у УЕФАда ишлаган. Аввалроқ Инфантино шахсан ўзига ўнлаб миллион фунт стерлинг даромад келтириши мумкин бўлган сотув режасини ишлаб чиққани, музокаралар эса АҚШ президенти Дональд Трамп администрациясига яқин шахслар билан олиб борилгани ҳақида хабар берилган эди. Бир қатор футбол ташкилотлари ва спорт арбоблари бундай қарорни қоралашган

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Times