Япониялик амалдор Инфантинога қарши чиқмоқда: Козо Ташима ФИФА президенти сайловида иштирок этади

Sherzod Nurmatov
5 ноя 2026, 19:24
ФИФА кенгаши аъзоси Козо Ташима халқаро футбол федерацияси президенти лавозими учун амалдаги раҳбар Жанни Инфантинога қарши ўз номзодини қўйиш ниятида.

Япония матбуотининг хабар беришича, миллий футбол федерацияси раҳбарияти 68 ёшли функционернинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Июль ойида ФИФА раҳбари Жаҳон чемпионатининг келажакдаги даромадлари улушини хусусий инвесторларга сотиш режаси билан кескин норозиликларга сабаб бўлганидан кейин Ташима Инфантинонинг илк жиддий рақибига айланди.

Япония терма жамоасининг собиқ футболчиси ва миллий федерациянинг собиқ раҳбари 2015 йилдан буён ФИФА бошқарув қўмитаси аъзоси ҳисобланади. 18 март куни Работда бўлиб ўтадиган сайловда расман иштирок этиш учун номзодни 18 ноябргача бўлган муддатда 211 та миллий ассоциациядан камида 5 таси қўллаб-қувватлаши зарур. Дарвоқе, УЕФА амалдаги раҳбарга қарши курашиш учун кучли рақиб топишда жуда фаол ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›