

“Насаф” аёллар жамоаси ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказди. Жамоа гуруҳ босқичнинг ҳал қилувчи учрашувида рақибини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичига йўлланма олди.



