

Football Insider нашрининг хабар беришича, ҳимоячи Лисандро Мартинес ва ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш январь ёки ёзги трансфер ойнасида клубдан кетишдан манфаатдор.
Манба маълумотларига кўра, аргентиналик Маурисио Почеттино бош мураббий этиб тайинланганига қарамай, Фернандеш ва Мартинес ҳамон "Манчестер Юнайтед"дан кетишга интилмоқда. Мутахассис ўйинчиларни жамоада қолишга ишонтира олмагани айтилмоқда.
Аввалроқ Фернандеш келаси йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эмаслиги хабар қилинган эди. "Юнайтед"да келишувни бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. Нашр маълумотларига кўра, ҳар икки ўйинчи клубдан кетишга ҳаракат қилади.



