

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, манкунианликлар сардори мавсумнинг муваффақиятсиз бошланишидан ҳафсаласи пир бўлган — жамоа Англия Премьер-лигасидан тушиб кетиш зонасига тушиб қолган, бош мураббий Майкл Кэррик эса ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган эди.
Қайд этилишича, "Юнайтед"да Фернандеш билан келишувни бир томонлама тартибда яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Футболчи бошқа клуб билан дастлабки шартнома имзолаб қўймаслиги учун ушбу бандни январь ойига қадар фаоллаштириш режалаштирилмоқда. Аввалроқ португалиялик хавбек МЮнинг янги битим борасидаги иккита таклифини рад этган эди.



