Ферран 7 млн еврога "Валенсия" стадиони ёнидаги офис биносини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 14:34
ПСЖ ҳужумчиси Ферран Торрес "Валенсия" клубидан уй стадиони яқинида жойлашган офис биносини 7 миллион еврога харид қилди, дея хабар бермоқда Valencia Plaza.

Торрес "Валенсия" тарбияланувчиси бўлиб, олти ёшидан бери клуб тизимида бўлган.

Испания клуби янги аренага кўчиб ўтишни ва офисларни ўша ерда жойлаштиришни режалаштираётгани сабабли инфратузилма объектларини сотмоқда.

Манба маълумотларига кўра, "Валенсия"нинг савдодан тушган пуллари клубнинг трансфер бюджетига йўналтирилади ва қишки трансфер ойнасида ишлатилиши мумкин.

Испания чемпионатининг 13 туридан сўнг "Валенсия" 12 очко жамғариб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›