

Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Хосе Мария Энрикес Негрейра иши ҳақида гапирар экан, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли еттита чемпионлик ўғирланганини маълум қилган эди. Каталонияликлар Переснинг сўзлари сабаб судга мурожаат қилишга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Июнь ойида "кўк-анорранглилар" Мадрид клуби раҳбари ўз сўзларидан қайтиши учун яраштириш тўғрисида мажбурий илтимоснома киритган эди. Эшитув бугун бўлиб ўтади.
"Яраштириш тўғрисидаги илтимоснома — бу даъво аризаси киритишдан олдинги дастлабки босқич бўлиб, биз улардан ўз баёнотларидан воз кечишларига эришишга ҳаракат қиламиз. Агар кимдир ноҳақ бўлиши мумкин бўлган маълум баёнотларни берса ёки ҳаддан ташқари кескин фикр билдирса, яраштирув эшитувида унда вазиятни тўғрилаш имконияти бўлади. Агар бу қилинмаса, демак, ёмон ният аллақачон яққол намоён бўлганини англатади ва шунда биз суд жараёнини давом эттиришимизга тўғри келади.
Бугун яраштирув эшитувида улар нима қилишини билмайман, лекин Ассамблеяда улар фақат "Барса" ҳақида гапиришганини кўряпман. Улар "Барса" ҳақида гапириш касалига мубтало бўлишган, мен буни қатъий таъкидлайман. Охир-оқибат биз улардан пул талаб қиламиз, чунки улар "Барса" ҳисобидан ўз имижларини реклама қилишмоқда. Улар фақат "Барса" ҳақида гапиришни билишади, холос. Менимча, улар ўзларига бир назар солиб қўйишлари керак.
Барча клублар сингари, биз ҳам ҳар куни юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишга мажбурмиз, улар эса ўзлари ҳақида гапиришлари, ўзлари учун қайғуришлари ва қолган барчани тинч қўйишлари лозим", — деди Лапорта.



