"Сурхон" назорат учрашувида "Ғазалкент" устидан ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
12 июл 2026, 00:34
"Ғазалкент" жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги назорат ўйинини Суперлига вакили – Термизнинг "Сурхон" клубига қарши ўтказди.

Миллий футбол марказининг машғулот майдонида бўлиб ўтган ушбу учрашув, жамоаларнинг ўзаро келишувига асосан, ҳар бири 40 дақиқадан иборат бўлган 3 та тайм шаклида ташкил этилди.

Муросасиз кечган баҳсда термизликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

63-дақиқада "Ғазалкент" ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев ҳисобни очди. 83-дақиқада Фаррух Салихжанов жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади. 108-дақиқада Беҳруз Акрамов томонидан урилган гол "Сурхон" жамоасига ғалаба келтирди.

Мазкур назорат баҳси ҳар икки жамоа мураббийлар штаби учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синаб олиш ва тактик схемаларни амалда қўллаш учун қулай имконият бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›