"Микст зона". "Сурхон" футболчиси Нимели: "Вазиятлардан самара чиқарсак, чиройли голлар ўз-ўзидан келаверади"

Iskandarov Abdulaziz
31 мар 2023
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг термизликларнинг либериялик футболчиси Сильванус Нимели фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Рақиб кучли жамоа эди. Яхши ҳимояланишди. Курашларга бой баҳс кечди, деб ўйлайман. Икки жамоа учун ҳам кучли ўйин кечди. Биз ҳақиқий жангда ғолиб чиқдик. Голимга келсам, вазиятдан фойдаландим, холос. Агар яратилган имкониятлардан самара чиқарсак, голлар ўз-ўзидан келаверади",- дейди Нимели. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia