Сильванус Нимели расман янги клубга ўтди
14 авг 2024 21:30
Янгиликлар
"Сурхон" клуби ҳужумчиси Сильванус Нимели Озарбайжоннинг "Сумқайит" клубига ўтди. Озарбайжон клуби расман ушбу трансферни эълон қилди. Клуб Нимели билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Битимда келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор. Нимели "Сумқайит" клубида 99-рақамда ўйнайди.
Ҳужумчи бу мавсум бошида жароҳат олгач жуда кам ўйинда майдонга тушди. Ўтган мавсум футболчи "Сурхон" таркибида 30 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассист қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Нимели ушбу мавсум Суперлигада умумий ҳисобда 106 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар