

Термиз клуби шу кунгача "Нефтчи" меҳмони бўлиб, бирор маротаба ҳам ғалаба қозона олмаган.
Жамоалар Фарғонада жами 16 та ўйин ўтказишган. Ушбу баҳсларнинг 13 тасида (81%) фарғоналиклар зафар қучган бўлса, атиги 3 та ўйинда (19%) муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги фарқ ҳам яққол устунликни кўрсатиб турибди: 43-10.
Маълумот ўрнида, бугунги баҳс 19-00 да бошланади.



