Суперлиганинг 15-турида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Эксперт таҳлили

Оқил Абдубарноев
5 авг 2026, 21:11
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Андижон" – "Пахтакор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. "Андижон" ҳимоячиси ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширгани йўқ, "Пахтакор" ўйинчисининг ўзи унга урилиб, йиқилди. Футболчилар ўртасида контакт бўлгани сабабли, бу ерда симуляция мавжуд эмас.

"Андижон" – "Пахтакор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

“Пахтакор”нинг голи урилган вазиятдаги яккакурашга келсак, назаримизда, ҳаммаси тоза эди. Ҳимоячи пастлаб келаётган тўпни боши билан ўйнашга уринган, бироқ рақиби ундан чаққонроқ ҳаракат қилди. Аммо ҳужумнинг бошида, жарима майдони олдидаги ҳужумчига тўп узатилган пайтда, ВАР ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этган. Мавжуд ракурсларга таяниб, бизда ВАРнинг хатоси борасида далил йўқ. Шу сабабли якуний қарор тўғри.

"Андижон" – "Пахтакор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Майдондаги бош ҳакам томонидан асосли қарор қабул қилинган. "Пахтакор" клуби футболчиси дарвозабон билан яққол яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган ва тўпни эгаллаш учун қулай позицияда бўлган. Ушбу вазиятда рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилганлиги сабабли, "Андижон" жамоаси ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилиши қонуний қарор ҳисобланади.

"Андижон" – "Пахтакор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакамнинг қарори мутахассислар томонидан маъқулланди. "Андижон" ўйинчиси рақибининг юз қисмига бош билан зарба берган, бунга жавобан рақиб футболчиси унинг бош қисмига қўл билан зарба берган. Мазкур ҳолатда ҳар икки томоннинг ҳаракатлари тажовузкор хулқ-атвор сифатида баҳоланиши ва футболчиларга нисбатан тенг жазо қўлланилиши лозим. Бош ҳакам ҳар икки футболчини четлатиб, қоидаларга мувофиқ қарор қабул қилган.

✅❌ "Бухоро" – "Локомотив"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бош ҳакам томонидан вазият тезкор ва тўғри баҳоланган. "Бухоро" жамоаси футболчиси "Локомотив" дарвозабонига нисбатан қоидабузарлик содир этмаган. Бироқ, тўп ўйинда бўлган бир вақтда, дарвозабон томонидан рақиб ўйинчисига нисбатан қўл билан агрессив тарзда зарба берилган. Ушбу ҳолатда пенальти белгиланиши ва дарвозабонга тажовузкор хулқ-атвори учун қизил карточка кўрсатилиши тўғри қарор бўлар эди. P.S. Амалда "Локомотив" дарвозабони қизил карточка билан жазоланган, бироқ 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмаган.

"Бухоро" – "Локомотив"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Видеотрансляциянинг йирик планида "Локомотив" жамоаси дарвозабонининг бўйнида тақинчоқ (хоч) мавжудлиги аниқланган. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ҳакамлар бригадаси учрашув олдидан футболчиларнинг спорт кийимлари ва анжомларини (экипировкасини) қатъий назоратдан ўтказиши талаб этилади. Агар ушбу ҳолат ўйин вақтида аниқланса, ҳакам биринчи тўхталиш вақтида футболчига сариқ карточка кўрсатмаган ҳолда, тақиқланган буюмни ечиб ташлашни талаб қилиши лозим. Агар талаб бажарилмаса, футболчига ғайриспорт хулқ-атвори учун сариқ карточка кўрсатилиши шарт. Ушбу қоида барча турдаги тақинчоқларга (занжир, билагузук, узук ва бошқалар) нисбатан бирдек қўлланилади.

"Навбаҳор" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Мазкур вазиятда ВАР тизими томонидан ўйиндан ташқари ҳолатда (офсайдда) турган "Навбаҳор" футболчисига тўпнинг қайси йўналишдан ва кимдан келиб тушганлиги таҳлил қилинган. Тўп ҳимояланаётган жамоа футболчиси томонидан йўналтирилганлиги сабабли, киритилган гол қонуний деб топилган ва тўғри ҳисобга олинган.

"Навбаҳор" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур вазиятда бош ҳакам ва ВАР тизими томонидан хатоликка йўл қўйилган. Тўп яқин масофадан йўналтирилган бўлса-да, "Хоразм" жамоаси ҳимоячисининг нотабиий ҳолатда кенгайтирилган қўлига теккан. Бу вазиятда қўл билан ўйнаганлик ҳолати қайд этилиб, пенальти белгиланиши мақсадга мувофиқ эди.

"Машъал" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бош ҳакам томонидан асосли қарор қабул қилиниб, "Машъал" жамоаси дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланган. Ҳимоячи тўпни эгаллашга улгурмаган ва ҳужумчининг орқа қисмига қасддан туртган. Пенальти белгилаш тўғри қарор ҳисобланади.

"Машъал" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

ВАР тизими вазиятга тўғри аралашиб, бош ҳакамни монитор орқали такрорий кўришни амалга оширишга чақирган. "Машъал" жамоаси футболчиси томонидан тўпни қўл билан ўйнаш ҳолати яққол содир этилган бўлиб, шундан сўнг жамоа томонидан гол киритилган. Тўғри қарор – қўл билан ўйнаганлик учун жарима зарбаси белгилаш ва киритилган голни бекор қилиш.

ОКМК – "Насаф"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Экспертлар фикрига кўра, мазкур вазиятда оммавий тартибсизлик (конфронтация) келтириб чиқарилганлиги сабабли, бош ҳакам томонидан ҳар икки футболчига ғайриспорт хулқ-атвори учун сариқ карточка кўрсатилиши талаб этилар эди.

"Динамо" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ушбу вазиятда мутахассислар бош ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди, аммо ВАР тизими хулосасига қўшилмайди. Сариқ либосдаги футболчи томонидан қўл силташ ҳаракати амалга оширилган бўлса-да, мазкур ҳаракатда юқори амплитуда ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш аломатлари мавжуд эмас. Тўғри қарор – қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia