UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи Янгиликлар

Бу эса мавсуминг оралиғини сарҳисоб қилиш вақти келди дегани.


Энг яхши ўйинчилардан бошлаймиз. Танловда қуйидаги омиллар ҳисобга олинди:

• Дарвозабонлар учун "қуруқ" ўйинлар ва ўтказиб юборилган тўплар сони, шунингдек қўшимча кўрсаткичлар (қайтарилган зарбалар фоизи, сейвлар сони ва бошқалар);

• марказий ҳимоячилар учун - жамоанинг "қуруқ" ўйинлар ва ўтказиб юборилган тўплар сони, шунингдек ғалаба қозонилган яккакурашлар фоизи, тўпни олиб қўйиш/эгаллаб олишлар сони ва бошқалар;

• марказий ярим ҳимоячилар учун - жамоа ўйинига қўшган ҳиссаси, самарали ҳаракатлар, тўп узатишлар сони ва уларнинг аниқлиги ва бошқа қўшимча кўрсаткичлар;

• Ҳужумчи ўйинчилар учун - самарали ҳаракатлар сони, кескинлаштирувчи ҳаракатлар сони (айланиб ўтишлар, муҳим узатмалар, дарвозага зарбалар) ва бошқа кўрсаткичлар.


Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" биринчи ўринда бормоқда, умуман мағлубиятга учрамаган ва энг кам тўп ўтказиб юборган. Бунда Абдувоҳид Неъматовнинг бевосита хизмати бор. У "қуруқ" ўйинлар сони бўйича иккинчи (6, Ботирали Эргашевда - 7) ва голларнинг олдини олиш бўйича биринчи (4,2) ўринни эгаллаб турибди. Неъматов деярли хатога йўл қўймаган ва ҳақли равишда энг яхшиларимиздан жой олган.



Умар Эшмуродов ("Насаф")

32 ёшли ҳимоячи Малайзиянинг "Селангор" жамоасидаги хизмат сафаридан сўнг "Насаф"га қайтди. Эшмуродов дарҳол кетгунига қадар эгалик қилган сардорлик боғичини олди. "Насаф"нинг пешқадамлиги, "қуруқ" ўйинлар сони ва энг кам гол ўтказиб юборишида Эшмуродовнинг ҳам ҳиссаси бор. У чиндан ҳам қаршиликларнинг мудофаасини "ушлаб турибди." Умар ҳимоявий яккакурашларда ғалаба қозониш фоизи (77,6%), қайтариб қолиш (ҳар бир ўйинда ўртача 5,8), иккинчи қаватдаги яккакурашларда ғалаба қозониш (54,4%) ва блокланган зарбалар (ҳар бир ўйинда 11 / 0,88) бўйича Суперлиганинг энг яхши ўйинчилари қаторига киради.



Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Алижонов ўнг қанот ҳимоячиси бўлса ҳам ҳужумда кўпроқ фойда келтиради. У 2025 йилги мавсумнинг биринчи ярмида 6 та голли узатмани амалга оширди - фақат "Навбаҳор" вингери Алишер Одиловда бу кўрсаткич юқорироқ. Алижонов ҳар бир ўйинда ўртача 1 та голли узатмани амалга оширади (Одиловдан кейин лигада иккинчи ўрин). Шунингдек, "Пахтакор" ҳимоячиси ҳар бир ўйинда тўп билан 2,8 бор олдинга ҳаракатлантирувчи силжишни амалга оширади - бу фақат Олег Зотеев ва Улуғбек Абдуллаевда кўпроқ. Бундан ташқари, Алижонов тўп ошириш (ҳар бир ўйинда 67/6) ва айланиб ўтиш (ҳар бир ўйинда 64/5,7) бўйича ҳам Суперлиганинг барча ўйинчилари орасида пешқадамлар сафида бормоқда.



Акмал Мозговой ("Насаф")

2025 йилги мавсумнинг биринчи даврасида "Насаф"нинг асосий етакчиларидан бири. Ўтган йили айнан Мозговой қайчи услубида гол уриб, қаршиликларга чемпионликни олиб келганини унутмаслик керак. Акмал ёзда БААнинг "Бани Яс" клубига ўтди, аммо кетишидан олдин "Насафа"га катта фойда келтиришга муваффақ бўлди. Мозговой Суперлигадаги 15 та ўйиннинг барчасида майдонга тушди (14 та асосий таркибда, бир марта захирадан майдонга тушди) ва гол+пас тизимида 1+3 натижани қайд этди. Акмал Ўзбекистон чемпионатида узатма (ҳар бир ўйинда 842/53,5), майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига узатма (ҳар бир ўйинда 133/8,5) ва олдинга ҳаракатлантирувчи узатма (ҳар бир ўйинда 127/8,1) бўйича пешқадамлар қаторидан жой олган.



Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

Искандеров - "Нефтчи"нинг бутун ўйинини ҳужумда ушлаб турадиган одам. У Суперлигада 15 та ўйинда 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жамшид "Нефтчи"да гол+пас тизими бўйича етакчилик қилмоқда ва бу кўрсаткич бўйича лигада 7-ўринда бормоқда. Искандеров ҳар бир ўйинда ўртача 0,6 асосий узатма, 2,5 зарба ва 4,3 жарима майдонига узатма беради. У бу кўрсаткичлар бўйича ҳам Суперлиганинг энг яхши ўйинчилари қаторидан жой олган. Аммо Искандеровнинг "Нефтчи" ўйинига таъсирини ҳам унутмайлик, буни ҳар доим ҳам рақамлар ва статистика акс эттиравермайди.



Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

Ўтган мавсумда Ҳожимирзаев ўз ўйини билан кўпчиликни ҳайратда қолдирганди. Эҳтимол, кимдир бу "портлаш" тугайди деб ўйлагандир, аммо Анвар 2025 йилда ҳам ўша даражада ўйнашда давом этди. У 15 та ўйинда 5+5 натижа қайд этган. Таққослаш учун: ўтган мавсумда 25 та ўйин, 10 та гол ва 1 та голли узатма қайд этилган. Яъни, Ҳожимирзаев ярим мавсумда "режа"сини деярли бажарди. Анвар ҳали ҳам кўп зарба бермоқда (47 та зарба ва ҳар бир ўйинда ўртача 3,1 та), аммо унинг зарбаларига кўпинча аниқлик етишмайди - атиги 32 фоизи аниқ. Аммо дриблингда ҳаммаси жойида: 61 та айланиб ўтиш / ҳар бир ўйинда ўртача 4 та ва 38% муваффақиятли.



Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўтган мавсумда "Сўғдиёна" бронза медалларига яқин келганди. Ўшанда жамоани Дориев ва Йовович ортидан етаклаган, аммо иккинчиси қишда клубни тарк этди ва Люпчо ёлғиз қолди. Македониялик вингер Суперлига-2025 мавсумида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бошқача айтганда, "Сўғдиёна" биринчи даврада жами 17 та гол урган бўлса-да, у жамоаси учун 13 та гол урди. Йовович билан бирга Дориев ҳам клубдан кетса, жиззахликларнинг аҳволи нима кечишини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат. Люпчо қуйидаги кўрсаткичлар бўйича чемпионат пешқадами бўлиб турибди: муҳим узатмалар (ҳар бир ўйинда 14 / 0,9), тўп билан кескин олдинга ҳаракатланиш (ҳар бир ўйинда 63 / 3,9), дарвозага зарба бериш (ҳар бир ўйинда 74 / 4,6), тўпни юқоридан ошириш (ҳар бир ўйинда 71 / 4,4), айланиб ўтиш (ҳар бир ўйинда 124 / 7,7) ва рақиб жарима майдончаси ичида тўпга тегиш (ҳар бир ўйинда 81 / 5). Ақлбовар қилмас рақамлар.



Алишер Одилов ("Навбаҳор")

23 ёшли вингер ватанига қайтиб, "Навбаҳор" етакчиларидан бирига айланди. Одилов 8 та голга ассистентлик қилди ва Суперлиганинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Шунингдек, у 15 та ўйинда 2 та гол урган. Футболчи гол+пас тизими бўйича чемпионатда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга келсак, Алишер юқоридан тўпни ошириш (ҳар бир ўйинда 37 / 3,5), айланиб ўтиш (ҳар бир ўйинда 61 / 5,7 / 62,3% муваффақиятли) ва тўп билан олдинга кескин ҳаракатланиш (ҳар бир ўйинда 43 / 4) бўйича етакчилар қаторида.



Русланбек Жиянов ("Навбаҳор")

Одилов билан бирга "Навбаҳор" ҳужумини Жиянов ҳам бошқариб бормоқда. У 15 та ўйинда у 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Гол+пас" тизими бўйича у лигада фақат Игор Сергеев ва Люпчо Дориевдан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди (уларда 13тадан самарали ҳаракат бор). Қизиғи шундаки, Жиянов Суперлигада муваффақиятли айланиб ўтишлар фоизи бўйича етакчилик қилмоқда - 75,6%. У дриблингга Одиловга қараганда бироз камроқ боради (ҳар бир ўйинда атиги 45 та уриниш / 3,2), аммо шу билан бирга рақибларини кўпроқ мағлуб этади.



Игор Сергеев ("Пахтакор")

Биринчи давра якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши тўпурари. Сергеев Суперлигада 15 та ўйинда 11 та гол урган. Шунингдек, у иккита голли узатмани амалга оширди. Шу туфайли Игорь орадан бир ярим йил ўтиб Ўзбекистон терма жамоасига қайтди ва қайтганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ гол урди. Сергеев ғалаба голлари сони бўйича етакчилик қилмоқда - у 4 марта "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Шунингдек, қизиғи шундаки, Игорь 5 та голни боши билан урди, энг яқин таъқибчиларда эса "иккинчи қават"да фақат иккитадан тўп бор. Сергеев кутилаётган голлар сони бўйича Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди (ҳар бир ўйинда 10,8 / 0,8).



Шунингдек, қуйидаги футболчиларнинг ўйинларини ҳам таъкидлаш жоиз:

• Равшанбек Ягудин ("Динамо");

• Боян Цигер ("Нефтчи");

• Одил Ҳамробеков ("Бунёдкор");

• Аброр Исмоилов ("Нефтчи");

• Аббос Ғуломов ("Навбаҳор");

• Ойбек Бозоров ("Насаф");

• Хуршид Ғиёсов (ОКМК);

• Темурхўжа Абдухолиқов ("Бунёдкор");

• Ҳусайн Норчаев ("Насаф");

• Луис Качорри ("Бунёдкор").


Улар 2025 йилги мавсумнинг биринчи қисмида ўзларини яхши томондан кўрсатишди, аммо бизнинг топ-10 жамоамизга кира олишмади.


Муаллиф: Николай Егоричев


P.S. Таҳририят фикри муаллиф фикрига мос келмаслиги мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
13 июл 00:37:25
YAZMARKAZ
Искандаров билан Аброр Исмоиловни ўрни алмашиб қолибди, тушунмадим, Искандаров қариндошларингми, аслида умуман бу ерда бўлмаслиги керак, Иброхим ҳам бор эди...
+1   
12 июл 23:40:59
Жамшид Jamshid
Искандаров нимасига кушилди.
   
13 июл 01:44:14
Polatbek87
Termada Iskandarov yahshi oʼynaganiga bu yerga ham kiritishibtida. Ibrohimhalil Yoʼldoshov undan ancha kuchli oʼynayabti kekin Abror Ismoilov
   
12 июл 23:44:50
Saidjamol
Админлар жадвалда Машъални билан Шўртанни ўрни алмашиб қолибдику
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика