UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  0 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  0 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  7 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6

Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашуви якунланди.

Суперлига

17-тур

"Пахтакор" – ОКМК 1:2

Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Голлар: 0:1 – 17, Рубен Санчес (Акром Комилов), 1:1 – 47, Игорь Сергеев, 1:2 – 81, Рубен Санчес (Нодир Абдураззоқов)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (50.Фламарион, 46), 7.Ҳожиакбар Алижонов, 11.Игорь Сергеев (18.Бобир Абдихолиқов, 77), 17.Достонбек Ҳамдамов (94.Брайан Риаскос, 46), 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 87), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов (10.Азиз Турғунбоев, 46) 

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 8.Диёр Холматов, 20.Дилшод Абдуллаев

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акром Комилов (19.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 4.Миржамол Қосимов (8.Азиз Холмуродов, 63), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 88), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 16.Наоки Сенага (77.Нодир Абдураззоқов, 63), 18.Иброҳим Йўлдошев (99.Асадбек Собиржонов, 75)

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 23.Ажак Риак, 27.Али Абдураҳмонов, 30.Аброр Саримсоқов

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев (23), Акром Комилов (37), Муҳаммадрасул Абдумажидов (37), Дилшод Аҳмадалиев (53)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Ўлмасалиевнинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади. 

90+4. Собиржонов қарши ҳужумда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90+1. Таҳсиннинг олисдан зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшилди.

88. ОКМКда икки ўзгариш.

87. "Пахтакор"да ўзгариш.

81. ГОЛ! Абдураззоқов жаримадан узатган тўпни Санчес яна бош билан "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди!

80. Ғиёсов йиқитилди. ОКМК фойдасига жарима зарбаси.

77. "Пахтакор"да ўзгариш.

75. ОКМКда ўзгариш.

Ҳакам қарори: гол инобатга олинмади.

68. ГОЛ! Ресаннинг пасидан сўнг Фламарион бўш қолган дарвозага тўп киритди. Ҳужумда тўқнашув содир бўлгани учун ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда.

66. Ресанга тиббий ёрдам кўрсатилди.

63. ОКМК таркибида икки ўзгариш.

62. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарббаси ноаниқ.

60. Сергеевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди.

59. Ўлмасалиев марказда Собирхўжаевни йиқитди.

55. Санчес ҳужумда Таҳсинга нисбатан фол ишлатди. 

54. Ресаннинг зарбасини Илёсов қайтарди.

53. Огоҳлантириш: Аҳмадалиев

51. Зарба! Риаскос яқин масофадан бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

47. ГОЛ! Иккинчи бўлимни биратўла уч ўзгариш билан бошлаган "Пахтакор" тезкорлик билан ҳисобни тенглаштирди! Гол муаллифи – Игорь Сергеев.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да учта ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+5. Ғиёсовнинг жарима майдонида берган пасини Ҳамралиев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

45. Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кетди.

37. Ҳакам қарори: Абдумажидов огоҳлантирилди.

Тўхталиш юз берди. Ҳакам эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда.

34. Зарба! Ресаннинг кучли зарбасини Илёсов қайтарди.

33. Зарба! Ҳамдамов жарима майдонида чап оёқда мўлжални ноаниқ олди.

31. Зарба! Бурчак узатмасидан сўнг Ҳамралиев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. Зарба! Ресаннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

28. Алижоновнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Қўполлик. Бундан аввалги вазиятда ҳам фол ишлатган "Пахтакор" футболчиси Ҳамралиев огоҳлантирилди.

22. Қўполлик. Абдураззоқов йиқитилди.

19. "Пахтакор" бурчак узатмасидан сўнг ҳужумда фол ишлатилди.

17. ГОЛ! Комиловнинг бурчакдан узатган тўпини Санчес боши билан "Пахтакор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!12. Зарба! Ғиёсов рақиб жарима майдонида ноаниқ зарба йўллади.

8. Зарба! Ресаннинг бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди, қайтган тўпни Ҳамдамов дарвозага тўғрилаб қўя олмади, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

7. ОКМКнинг ўнг қанот орқали узатмасидан сўнг Назаров тўпни эгаллаб олди. 

4. Зарба! Ҳамдамовнинг чап оёқда жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, ОКМК оқ-кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика