Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)
13 сен 19:00
Янгиликлар


Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)
"Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1
13.09.2025
Бош ҳакам: Наим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибoев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Жасур Муҳторов
Назаротчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Достон Раҳмонoв
AVAR ҳаками: Александр Сидоров
Голлар: 1:0 – 11, Азиз Турғунбоев (Фламарион), 1:1 – 39, Икром Алибоев (Жамшид Искандеров), 2:1 – 45+7, Игорь Сергеев
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 77.Дилшод Саитов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Ҳожимат Эркинов, 23.Абдурауф Бўриев, 10.Азиз Турғунбоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион, 11.Игорь Сергеев
Захира: 19.Жонатан Луис, 22.Умар Адҳамзода, 8.Диёр Холматов, 17.Достон Ҳамдамов, 20.Дилшод Абдуллаев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 94.Браян Риаскос, 21.Башар Ресан
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 5.Икром Алибоев, 23.Йован Жокич, 10.Жамшид Искандеров, 22.Алишер Одилов, 9.Жоэль Кожо
Захира: 45.Акбар Тўраев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 11.Қувондиқ Рўзиев, 77.Билолхон Тошмирзаев, 8.Владимир Йовович, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 32.Зоран Марушич
Четлатиш: Фламарион (23)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
45+7. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!
Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўрди ва "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади.
45+1. Искандеровнинг зарбаси "Пахтакор" жарима майдонида Абдумажидовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
45. Алижонов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.
44. Алибоевдан супер кросс узатма, ҳужум бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди.
43. Одилов рақиб жарима майдонида қулай имкониятдан фойдалана олмади.
39. ГОЛ! Искандеровнинг бурчак узатмасидан сўнг Алибоев бош билан тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!
39. Йўлдошевнинг зарбасига Алижонов "блок" қўйди.
36. Алижоновнинг стандартдан узатган тўпини Эргашев эгаллади.
32. Эркинов офсайдда қолиб кетди.
30. Исмоиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
27. "Нефтчи"нинг бурчак узатмаси бартараф этилди.
23. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиққач, Фламарионни майдондан четлатди.
22. Убайдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳакам эса ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўрмоқда.
20. Алижоновнинг зарбасини Цигер тўсиб қолди.
19. Меҳммонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Назаров эгаллади.
11. ГОЛ! Азиз Турғунбоев бурчакдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди!
5. Бўриевнинг зарбаси ноаниқ.
4. Собирхўжаев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришни маъқул кўрди. Қарши ҳужумда Кожонинг зарбаси кучсиз чиқди.
3. Зарба! Эркинов тепган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
1. Зарба! Искандеровнинг узатмаси Жокичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
1. Алижоновдан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
1. Ўйинни меҳмонлар бошлашди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Нефтчи" сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
O'yin oldidan taxmin!
Olg'a Neftchi!