UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"  0 19:18Бирхофф Флик ҳақида: "Эрталаб 6:30 да қўнғироқ қилдим, у аллақачон машғулотда эди"  0 19:00Суперлига. "Насаф" — "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  32 18:49Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди   0 18:15Анчелотти: "Ўтган мавсумдагидек иш тутамиз"  0 17:20Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади  0 17:00Про лига. “Қўқон-1912” марказий ўйинда "Бухоро"ни мағлуб этди   8 16:55Фарруҳ Зокиров Марокашга кимларни олиб кетмоқчи?  5 16:35"Арсенал" футболчиси: "Футболни ёмон кўраман"  0 16:15"Рома", "Марсель", ПСВ ва "Женоа" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 15:52"Юве" – бу мен учун "Реал"  0 15:33Руни Тухелнинг Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлгани ҳақида: "Хайрон қолдим..."  3 15:15Аёллар футболи. Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Озарбайжонга қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 14:53"Барселона" собиқ мураббийи Ханси Флик билан учрашди  3 14:35Игорь Сергеев: "Машғулотларга қайтдим, лекин…"  13

Суперлига. "Насаф" — "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" — "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувларига старт берилди.

Насаф

Зоран Марушич - 17'

Суперлига. 21-тур

18/10/2024, 18:00

1
:
1
2-бўлим

Сурхон

Абдуғафур Ҳайдаров - 62'

45'
90'
17'  Зоран Марушич
17'  Шерзод Насруллаев
62'  Абдуғафур Ҳайдаров
63'  Фаррух Икромов ()
65'  Суннатуллоҳ Ҳамиджонов

Суперлига, 21-тур

"Насаф" - "Сурхон" 1:1
18 октябрь 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жаҳонгир Норалиев
ВАР: Акмал Раҳимов
АВАР: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: 1:0 — 17, Зоран Марушич (Шерзод Насруллаев), 1:1 — 62, Абдуғафур Ҳайдаров

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4.Дилшод Комилов, 6.Мурод Раҳматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70.Жамбули Жигаури, 88.Марко Станоевич.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Жамолиддин Хўжаниёзов, 6.Беҳзод Шамсиев, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнев, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 98.Фарруҳ Икромов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 9.Тамирлан Жамолиддинов, 15. Диёр Рамазонов, 20. Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 77.Асадбек Каримов, 80.Диёр Жалолиддинов, 88.Миржалол Абдумуталов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


75. Ўзгаришлар.

"Насаф" таркибида биратўла тўртта ўзгариш амалга оширилди. Сурхон"да эса битта ўзгариш рўй берди.

74. Зарба!

Марушичнинг зарбасини Потапов эгаллаб олди.

72. Огоҳлантириш.

Жанжал иштирокчиларидан бири Абдуҳамидовга сариқ карточка кўрсатилди.

69. Четлатиш.

Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келиши оқибатида Насруллаевга қизил карточка кўрсатилди. ВАР алоқага чиқди.

65. Огоҳлантириш.

Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилди.

62. ГОЛ!

"Сурхон" ҳисобни тенглаштирди! Абдуғафур Ҳайдаров рақиб жарима майдонида чап оёқда "Насаф" дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!

58. Зарба!

Абдихолиқовнинг навбатдаги зарбасига ҳам аниқлик етишмади. Ҳозирча Бобирнинг "кетмони учмаяпти".

55. Зарба! 

"Насаф"нинг стандарти Чоловичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ Плетнёв тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

53. Зарба!

Шербўтаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

49. Хавфли вазият! 

Абдихолиқов чап қанотдан олдинга борди ва Марушичга пас беришга ҳаракат қилди, бироқ  Потапов тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба!

Чолович дриблинг эвазига ўнг қанотда уч рақибидан ўтиб кетиб, марказга пас берди. Абдихолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Потапов юзи билан қайтарди. "Сурхон" дарвозабони анча вақтдан сўнг бугун ҳам майдонга қайтмаганида, ҳисоб йирик кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! 

Бозоров рақибдан тўпни олиб қўйганча ўнг қанотдан олдинга борди ва Абдихолиқовга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячиси тўпни қайтарди.

41. Хавфли вазият!

Ғайбуллаев рақиб футболчисининг дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига йўл қўймади. У Икромовнинг қандай пас бермоқчи эканлигини уқиб олди ва хавфни бартараф этди.

38. Зарба!

Чоловичнинг ўнг қанотдан узатмасини Абдихолиқов бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади. У жуда қулай нуқтада ва дарвоза чизиғига атиги 4-5 метрлар яқин масофада эди.

34. Зарба!

Шербўтаевнинг чамаси 20-25 метрлардан йўллаган жарима зарбасини Неъматов қайтарди.

32. Баҳсли вазият.

Бурчак узатмасидан сўнг Ҳамиджоновнинг зарбаси Ғайбуллаевнинг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАР билан мулоқотга киришди ва ўйинни давом эттириш кераклигини маълум қилди. Тўп қўлга теккан бўлса ҳам вазият яқин масофада бўлгани учун пенальти белгиламасликка асос бор эди. 

27. ГОЛ!

Бозоровнинг ажойиб пасидан сўнг Абдихолиқов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

22. Зарба!

"Насаф"нинг бурчак узатмаси Голбаннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

21. Хавфли вазият!

Абдихолиқов чап қанотдан катта тезликда олдинга бориб, марказга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. ГОЛ! 

Насруллаев томонидан оёқнинг ташқи қисми билан узатилган тўпни Марушич бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди!

16. Зарба!

Мезбонларнинг навбатдаги комбинацияси Ғайбуллаевнинг зарбаси билан якунланди. Марушичнинг пасидан сўнг жарима майдонида Ғолибнинг чап оёқдаги йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

12. Зарба!

Абдихолиқов рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда зарба йўллади, бироқ Потапов ўз маҳоратини кўрсатди. 

11. Хавфли вазият! 

Бозоровнинг суперпасидан сўнг чап қанотдан олдинга борган Абдихолиқов жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллаш ўрнига пас беришга қарор қилди, бироқ "Сурхон" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

9. Фол

Абдуҳамидов ҳужумда қоидабузарлик содир этди. У рақиб футболчисини алдаб, жарима майдони ичига киришга ҳаракат қилиб кўрганди.

6. Зарба!

Ўнг қанотдан узатилган тўп Марушичнинг зарбаси билан якунланди. "Сурхон" ҳимоячисига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

4. Хавфли вазият! 

"Насаф"нинг икки футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Потапов эпчиллик билан тўп йўлига пешвоз чиқди.

2. Хавфли вазият!

Сидиқовнинг стандарт вазиятдан узатган тўпига Голбан зарба бера олмади. Унинг ҳимоячи эканлиги билиниб қолди. Қолаверса, у тўпни ўзига қалар етиб келишини кутмаганди.

1. Ўйин бошланди. "Насаф" қизил, "Сурхон" сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+4   
18 окт 18:33:18
Акрамжон
Лутфулин, Серазетдинов энг ифлос энг хорамхур хакамлар!!!
+2   
18 окт 19:23:12
⭐⭐⭐GoldStar⭐⭐⭐
Sen urmasang senga urishadi-Bobiiiiiir.
+2   
18 окт 18:51:07
⭐⭐⭐GoldStar⭐⭐⭐
Xaram xaramligini qilyapti
+2   
18 окт 18:05:42
Тўлқин Хайит
Икки ҳужумчи, бос Насаф! Қайтиш йўқ!
+2   
18 окт 17:30:01
Азим Курбоназаров
Насафда хаммаси номдор фамилиялар экан лекин чиройли ўйин кутиб қоламиз
+1   
18 окт 19:36:07
Paxtakor Toshkent
Хакамга осилиш бошландими
+1   
18 окт 19:28:55
Salah Muhammad
Насаф ни кўп мақтавординглар астойдил бўлмаса қийин ютолмайди
+1   
18 окт 19:25:22
Тўлқин Хайит
Тўпни қадрига етмасликнинг оқибати бу.
+1   
18 окт 19:15:54
Орел
Насафчилар шу кеча кундузда юкори спорт формасида кериб булишган, бу сезон сузсиз Насаф чемпион булишига хеч кандай шубха йук
+1   
18 окт 19:06:10
Mavlon Raimov
Xamidulloh Sattorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир журналистнинг ҳозирги Ўзбекистоннинг миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финал турнирига чиқа олмаса, ҳеч нарса билан эсда қолмайди, деган фикрини эшитдим. Биринчидан, жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқади. Иккинчидан, ҳар биримиз ўзига хос хотираларга эгамиз. Масалан, 2011 йилги Осиё Кубогидан кимлардир Қатар устидан қозонилган ғалабани (2:0) эсласа, яна айримлар Австралиядан учралган мағлубиятни (0:6) ёдга олади. Ҳатто битта ўйин ҳам одамлар томонидан турлича эсланади. Баъзи футболчилар ўша баҳсда Австралиядан яхшироқ ўйнаганликлари ҳақида ҳалигача гапиришади. Қандай бўлмасин, мен ҳозирги баҳсларнинг сабабларини тушунмаяпман. Катанецнинг кетишини ким хоҳлайди? Нимага сабаб билан? У натижа келтиряпти. Қолаверса, мураббийни оғир касал бўлиб қолган вазиятида ишдан бўшатиш ҳам нотўғри бўлади. Агар Катанецнинг ўзи шартномани бекор қилишга қарор қилса, бу — бутунлай бошқа масала", - дея Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида ёзиб қолдирди
Katanes yaqinda o‘zbek jurnalistlarini o‘qimayman degandi. Shunga bizni darmoyed chala jurnalistlar Katanesdan ayb izlayapti. Hammasi yaxshi ketayotganda xalq manfaatidan o‘z egoistligini ustun qo‘yayapti. Afsus. Muxlislar nima dardda bular nima dardda.. Esi bori katanes tomonda. Masalan X.Xamidov, M.To‘xtamirzayev. Bir ikkita ko‘chadan adashib keb qogan dabbalari esa ayb topib Katanesni tagiga suv quyishmoqchi. Bittasianovi boburmi akmalmi degan turkiyani yaloqxo‘ri. Lekin ayb topolmayapti. Hali sodir bo‘magan narsalarni fantaziya qiladimiyey. Seni o‘qimasa, nima bo‘pti sen kim o‘zing desa.
+1   
18 окт 18:54:04
PlayFootball
Nasafni uyinini kurish mazza-e. Aniqlik, mazmunli va tezkor!
+1   
18 окт 18:51:52
Тўлқин Хайит
Нега Бобирни ҳеч омади чопмайдия, ҳар ишида бир ишкал.
+1   
18 окт 18:48:12
SHAKHRISABZ
AKA UKALARNI IKKALASIGA HAM OMAD. SURQASH JAMOALARIGA OMAD
+1   
18 окт 18:48:07
Odilbek Abdushukurov
Nasaf chempionlikka yaqin.
+1   
18 окт 18:42:54
Музаффар Махмудов
Насаф чемпион бўлса, қашқадарёликлар учун бизам хурсанд бўлардик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика