Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди
16 дек 2025 14:57
Янгиликлар
Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди
Ойбек Ўрмонжонов Туркияда тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди.
"Динамо" сафида бу йилги ўйинлари орқали Суперлига кашфиётларидан бирига айланган Ойбек Ўрмонжонов мавсум якунида жароҳат олганди.
19 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги турдаги "Насаф"га қарши ўйин олдидан машғулотда жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчининг чап тизза олдинги хочсимон бойламининг йиртилиши аниқланганди. Куни кеча Ойбек Истанбулда тиззасидан жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди ва Ўзбекистонга қайтди.

Тикланиш жараёни бир неча ойни ташкил қилади. Ўрмонжонов жароҳат сабабли январь ойида Саудия Арабистонида ўтадиган U-23 Осиё Кубогини ўтказиб юборади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ "Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар