

Аввалроқ, бразилиялик футболчи Ла Лигада "Алавес"га қарши ўйинда (2:1) олган жароҳатидан сўнг мавсум охиригача сафдан чиққани маълум бўлганди.
Милитао чап сонидан олган жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак бўлади.
Футболчи 2025 йилнинг декабрь ойида олган жароҳати қайталаниши натижасида деярли тўрт ой ўйнамади.
Бу мавсум ҳимоячи учинчи марта жароҳат олди ва Ла Лигада 16 та ўйин ўтказди.



