Жиддий жароҳат олган Канада термаси футболчиси учун ЖЧ тугади

20 июн 2026, 00:57
Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Коне Қатарга қарши баҳсда (6:0) олган оёқ синиши жароҳатидан кейин муваффақиятли операция қилинди.

24 ёшли футболчи учрашувнинг 51-дақиқасида Қатар ярим ҳимоячиси Ассим Мадибо билан тўқнашувдан кейин оғир жароҳат олган. Коне майдонни замбилда тарк этган ва шифохонага олиб кетилган. Унга ўша пайтда кислород баллони ҳам берилган эди.

Аввалроқ "Сассуоло" футболчиси 4–5 ой майдондан четда қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Канада футбол ассоциацияси ушбу ҳолат ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

"Кеча кечқурун Исмаэль Коне оёқ синиши бўйича муваффақиятли операцияни бошдан кечирди. Футболчи Жаҳон чемпионатининг қолган қисмида иштирок эта олмайди".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic