UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  13 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  4 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6

Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар Янгиликлар

Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Машъал" – "Қизилқум"

ВАР вазиятга тўғри аралашди ва бош ҳакамни монитор ёнига чорлади. "Машъал" футболчиси рақибининг бошига атайлаб қўли билан зарба берган, бунда тирсагини букиб, унинг ўткир қисми билан урган. Ҳакам вазиятни кўриш учун монитор ёнига чақирилганига қарамай, у ўзининг дастлабки қарори – сариқ карточкани ўз кучида қолдирди. Бизнинг фикримизча, бу вазиятда барибир қизил карточка кўрсатилиши керак эди, чунки четлатиш учун барча зарур мезонлар мавжуд.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Пахтакор" – "Навбаҳор"

Ушбу вазиятни офсайд чизиқларини чизадиган мутахассисимизга юбордик. Бироқ, майдон чизиқлари билан боғлиқ муаммо юзага келди. "Жуда мураккаб масала. Фақатгина улар майдонни тўғри чизиқ бўйлаб қордан кўпроқ ёки камроқ тозалашган, деб тахмин қилиш мумкин, холос. Марказий чизиқни кўряпман, аммо иккинчисини – фақат тахмин қилиш қолади", – деди офсайд чизиқлари бўйича мутахассис. Катта эҳтимол билан, офсайд тўғри қайд этилган, аммо бунга 100% ишонч йўқ.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Пахтакор" – "Навбаҳор"

Бундай вазиятларнинг талқини ҳакамлар қўмитаси раҳбариятининг "йўналишига" боғлиқ. Агар Россия билан солиштирадиган бўлсак, икки йил олдин бунинг учун пенальти белгиланмаган бўларди, чунки тўп икки ўйинчи позиция учун курашаётган ва оқибатда ҳужумкор ўйинчи майсага йиқилган ҳудудга бормаяпти. Йиқилиш – ҳужумчи ҳимоячи унинг футболкасидан тортаётганини сезганининг оқибатидир. Бу мавсумда, "Сочи" – "Спартак" ўйинида худди шундай вазият учун пенальти белгиланди. Ҳозир талаблар шундайки, тўпнинг қаерга бораётгани муҳим эмас. Футболкадан тортиш ва рақибни ушлаб қолиш (бир сония ёки ундан кўпроқ вақт) муҳимроқ. Шунинг учун, ҳакамлар тўғри қарор қабул қилдими ёки йўқми, буни фақат чемпионат бўйича умумий тавсиялар ва ҳакамлар раҳбариятининг талабларини билган тақдирдагина баҳолаш мумкин. Мавсум давомида бу каби вазиятлар қандай талқин қилинишини кузатиб бориш керак. Бироқ бундай вазиятларда пенальти белгиламаслик қарори биз учун кўпроқ "футболга хос" қарор ҳисобланади.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Пахтакор" – "Навбаҳор"

Бизнингча, ҳакам тўғри қарор қабул қилди ва ўйинни давом эттирди. "Навбаҳор" ҳимоячиси тўпга ўйнашга ҳаракат қилмоқда, "Пахтакор" ҳужумчиси эса тўп чапроқда бўлишига қарамай, ўнг оёғи билан ҳимоячи томон ҳаракат қилмоқда. Контакт ташаббускори ҳужумкор ўйинчи деб ҳисоблаймиз, пенальти йўқ.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Пахтакор" – "Навбаҳор"

"Пахтакор" дарвозабони майдон чизиғини кўрмагани уни ҳеч қандай ҳолатда жавобгарликдан озод қилмайди. Тўғри қарор – интизомий жазосиз (карточкасиз) жарима зарбаси белгилаш, чунки дарвозабон хавфли ҳужумни узиб қўймаяпти ва рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилмаяпти.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Сурхон" – "Бунёдкор"

Мавжуд ракурсга кўра, бош ҳакам ёрдамчисига (қанот ҳакамига) ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. У яхши позицияда эди ва "Сурхон" ҳужумчисида офсайд қайд этди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Сурхон" – "Бунёдкор"

Ҳакам вазиятни кўриб чиққач тўғри қарор қабул қилди ва голни бекор қилди. Буни оддий ўйин ҳолатидаги контакт деб бўлмайди: "Бунёдкор" ҳужумчиси тўп томон эмас, балки рақиб томон ҳаракат қилмоқда ва унинг оёғини босиб олмоқда. Бу ҳолат қоида бузилиши ҳисобланади.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Динамо" – "Насаф"

Ҳакам мутлақо тушуниб бўлмайдиган қарор қабул қилган. Сариқ карточка учун бирорта мезон йўқ, "Динамо" ўйинчисини майдондан четлатиш керак эди. Оёқнинг тўғридан-тўғри ташланиши, бутса тишлари, тиззага зарба. Ягона тўғри қарор – қўпол қоида бузилиши учун қизил карточка.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Динамо" – "Насаф"

Фикримизча, бу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилган ва ўйинни давом эттирган. "Насаф" ўйинчиси қоида бузмаяпти, шунчаки қўлини рақибнинг елкасига қўймоқда, бу тақиқланмаган. "Динамо" ҳимоячиси контактни сезиб, ўз ташаббуси билан йиқилмоқда. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш. "Насаф"нинг голи тўғри ҳисобга олинган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 мар 14:10:46
Xojakbar Xaitov
STENLESS..R фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кандай буларкан сизни камандангиз 4..5 уйинга хакамлар ён босгандур колган жамоалар йиллаб жабр курган.
Йиллар давомида жабр курганлар кимлар ва именно Пахтакор камандаси шу ишларни килганлиги хакида далиллар келтириб бера оласизми Йиллар давомида девоссиз Хеч бумаса 10 дона исбот борми Демак сизни гапингиздан келиб чиквотти Навбахорни ютугиям халол бумади тугрими Факат металлург билан Пахтакор ни уйинини гапирмен У уйинни манам курганман ва уша пайтда тан олганман уйин сотилганини Лекин ушандан бошкасини билмиман
   
14 мар 13:52:56
Abdimurot Bakiev
Бундай хакамларга жозонни кучайтириш керак ойликдан махрум килиб уйинлардан четлаштириш керак
   
14 мар 13:40:33
STENLESS..R
rustam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Возбудить уголовное дело за взятку судьи Дастан Рахманов !Гнать таких судей!
Жиноий жавобгарликка тортилса биласизми кимларга бориб такалади уларга Равшанбойни хам Диёрбойни хам тиши утмайди буларди жарима солиб 2..3 уйинга четлатишади тамом вассалом 3..4 кундан кейин халкни зсидан чикиб кетади
   
14 мар 13:35:29
rustam
Возбудить уголовное дело за взятку судьи Дастан Рахманов !Гнать таких судей!
   
14 мар 13:35:14
STENLESS..R
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Судя судя дисанлар мана судя полний Навбахорга йон босибдику Биринчи гол овсайт йукуэкан Кейин пенальти йук экан Бу дегани Пахтакор канча чемпион булган булса хаммаси халол булган Кучли булган ушаничун чемпион булган Мана энди курамагурлар очикчасига чопишвотти. Пахтакор халол жамоа номер 1 исботи тепада
Кандай буларкан сизни камандангиз 4..5 уйинга хакамлар ён босгандур колган жамоалар йиллаб жабр курган.
   
14 мар 13:34:23
Abduvaxob Madaliyev
Пахтакор пахтадан хам оппок жамоа буни хамма билади.
   
14 мар 13:33:25
rustam
Судья из Ташкента Дастан Рахманов получил взятку поэтому судил игру в пользу Динамо.
   
14 мар 13:30:03
Farhod Uktamovich
Тугри- нотугри деганларинг билан нима фойда ? , агарда судьяларни карорини узгартириб , кизил бериши лозим булган вазиятга "кизил" деб карор чикарса, ёки пенальти ё оффсайддан гол урилгани-ни бекор килиб техник маглубият ёзилганда мана бу хакикат булар эди, булмаса бу хаммаси курук бла- бла-бла . Хозирда УФА да хам ПФЛ да хам тартиб - интизом кумитаси бор , лекин 1 тийинга киммат , факат жарима килишни билади, ( тренер техник зонани тарк этди эмиш, шу хам катта муаммо ми )
   
14 мар 13:26:49
STENLESS..R
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўтиб кетган нарса бўлса, барибир ўзгартиришнинг иложи йўқ, нима қиласизлар яна кавлаштириб? Барибир, ҳеч нарса ўзгармайдику
Утиб кетган змас хакикат талаб килиш Хакамлар кумитаси жим булса шу туфайли уша хакамга жазо беришса хакамларга бир индамаса икки индамаса сиз гапирмасангиз ман гапирмасам улар гапирмаса биласизми нималар булиб кетади каллани сал ишлатинг гапирмаганимиздан шу ахволга келдик огизга мум тишлаб утираверамиз хакамлар юкоридан буйрук... озмунча жамоалар азият чекдими Турон Навбахор Нефтчи Андижон Насаф Бухоро оддий Тупалангни хам вактида синдиришган буларди Аллохга солиб утираверамизми буларди бекорга тошбурон килиб тепалашмаган жонидан утиб кетгандурда
   
14 мар 13:26:10
Sodiq Nazarov
Ҳакамларга нисбатан қаттиқроқ чора кўрилмаса қайсидир жамоага ён босишлар давом этаверади
   
14 мар 13:24:05
Sodiq Nazarov
Ҳакамни ихтиёри ўзида бўлганида иккиланмасдан динамо футболчисига қизил берарди
   
14 мар 13:07:46
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ўтиб кетган нарса бўлса, барибир ўзгартиришнинг иложи йўқ, нима қиласизлар яна кавлаштириб? Барибир, ҳеч нарса ўзгармайдику
-2   
14 мар 13:18:58
Xojakbar Xaitov
Судя судя дисанлар мана судя полний Навбахорга йон босибдику Биринчи гол овсайт йукуэкан Кейин пенальти йук экан Бу дегани Пахтакор канча чемпион булган булса хаммаси халол булган Кучли булган ушаничун чемпион булган Мана энди курамагурлар очикчасига чопишвотти. Пахтакор халол жамоа номер 1 исботи тепада
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика