

Бу ҳақда “The Times” хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Арсен Венгер томонидан таклиф этилган офсайд қоидаси билан боғлиқ эксперимент кутилган натижани бермаган. Жамоалар ҳимоя чизиғини ўз дарвозаларига яқинроқ жойлаштира бошлаган.

Канада Премьер-лигасидаги эксперимент давомида қайд этилган офсайдлар сони 54 фоизга камайган. Шу билан бирга, ҳимоячилар ўз дарвозаларига ўртача бир-уч метр яқинроқ жойлаша бошлаган, голлар сони эса сезиларсиз даражада ошган. Амалдаги қоидалар бўйича бекор қилиниши мумкин бўлган жами 13 та гол урилган.
Синовлар 2026 йилнинг апрель ойидан бери Канада Премьер-лигасида ўтказиб келинаётганди. “The Times” нашрининг қайд этишича, Венгернинг ўзи ҳам эксперимент натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаган.
IFAB вакиллари янги қоидани қабул қилишга қарши чиқиши кутилмоқда. Якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган.



