UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00"Шўртан" 7 йилдан сўнг Суперлигага қайтди  5 14:56"Шўртан" ўтиш ўйинида "Олимпик"ни енгиб, Суперлигага чиқди!  11 14:10"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 13:45Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қолади  5 13:29Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Биз янги бош мураббийнинг ишига аралашмаймиз"  3 13:05Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди  9 12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  15 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  1 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  10 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  2 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  27

Суперлига-2024. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари Янгиликлар

Суперлига-2024. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари

Суперлиганинг 2024 йилги мавсуми якунланди.

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида содир бўлган воқеалар ҳамда фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки голни "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Динамо" дарвозасига урди. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки қизил карточка "Олимпик" ҳимоячиси Акбар Абдурасуловга кўрсатилди.

Навоийнинг "Қизилқум" клуби "Бунёдкор" майдонида учта тўп киритиб, уч очкони қўлга киритди.

"Нефтчи"нинг нигериялик ҳужумчиси Нсунгуси Эффионг клуб сафидаги илк расмий учрашувида дубль қайд этиб, "Сўғдиёна"га қарши ўйинда жамоасига уч очко тақдим этди.

 Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки нурсиз дуранг Олмалиқда ўтган ОКМК — "Андижон" учрашувида қайд этилди.

"Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комилов "Металлург"га қарши баҳсда жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этган ҳолда ҳисобни очди.

"Сурхон" дастлабки турда "Пахтакор"дан жавобсиз учта тўп қабул қилиб олди.

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг "Пахтакор" дарвозасига қўл билан урган голи инобатга олинмади. 

"Олимпик" футболчиларига кетма-кет иккинчи ўйинда қизил карточка кўрсатилди. Бу гал Асадбек Раҳимжонов майдондан четлатилди.

ОКМК футболчилари "Навбаҳор"нинг навбатдаги стандарт вазиятига қарши ҳимояланмоқда.

"Андижон" ўз майдонида "Бунёдкор"ни учрашувда ҳисобни очган ҳужумчи Лука Згурскийнинг рақамига мос ҳисобда тор-мор этди.

Усмонали Исмоналиев мана шу қилиғи учун қизил карточка олди.

Дастлабки икки турдаги шармандали мағлубиятлардан сўнг "Бунёдкор"нинг хорватиялик бош мураббийи Иван Бубало истеъфога чиқарилди.

"Пахтакор"га қарши ўйинда жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "Локомотив" ҳужумчиси Иван Булатович хурсандчилигини либосини ечган ҳолда нишонлади. Қизиғи, у либоси остидан худди шундай либосни кийган эди.

"Металлург"га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган "Нефтчи" дарвозабони Санжар Қувватов болбой билан маслаҳатлашмоқда.

 "Спорт" телерадиоканали оператори томошабинлар тўртта гол гувоҳига айланган "Сўғдиёна" — "Олимпик" учрашувидан дастлабки лавҳаларни эфирга узатмоқда.

"Сурхон" ҳимоячиси Егор Кримец ва "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ўртасидаги учрашувдан кейин кичик жанжал юзага келди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев иккала футболчига қизил карточка кўрсатди.

"Бунёдкор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланган Анвар Ғофуров дастлабки ўйинидаёқ чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор"дан очко тортиб олди.

ОКМКнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов "Динамо" дарвозасига жамоасининг учинчи тўпини киритди.

"Металлург" жарима майдонида "Динамо" футболчиси Анвар Ҳожимирзаев йиқилди.

ОКМК ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор"га қарши ўйинда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

"Андижон" футболчилари "Насаф" дарвозасига урилган голни шундай нишонлашди.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Пахтакор" майдонида рақиб дарвозасига учинчи голини урмоқда. Хет-трик қайд этган футболчи жамоасига 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди.

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе 90+5 дақиқада пенальтидан "Сурхон" дарвозасига тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Олимпик" ҳужумчиси Алишер Одилов "Нефтчи" дарвозасига учрашувдаги ягона голни уриб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

Суратдаги футболчини топинг. Қайси учрашув эканлигини пайқагандирсиз.

552 кунлик жароҳатдан сўнг майдонга қайтган "Бунёдкор" футболчиси Тоҳир Тўхтасинов "Динамо"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушди ва орадан бир дақиқа ўтгач, қўполлик учун майдондан четлатилди.

"Сўғдиёна" — "Қизилқум" учрашуви бошланиш арафасида турибди.

"Андижон" ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди.

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Локомотив"га қарши ўйиндаги баҳсли ҳолатдан сўнг шогирдларини, ҳакамлар эса мутахассиснинг ўзини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур ўйинда наманганликлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

"Бунёдкор" футболчиси Тони Йович ва унинг ёш мухлиси

"Пахтакор" футболчиси Беҳруз Асқаров "Металлург"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. Шунга қарамай, мазкур баҳсда пойтахтликлар устун келишди.

"Насаф" ҳужумчиси Зоран Марушич ОКМК дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг сафардаги 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

"Пахтакор" устози Максим Шацких Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Тимур Кападзега "Олимпик"га қарши баҳс олдидан зарбоф тўн кийдирди. Учрашувда "шерлар" ғалаба қозонди.

"Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги учрашув арафасида стадион узра самолёт парвоз амалга оширди.

Мазкур водий дербисида "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов супер гол урди.

Суперлига тўпурарларидан бири Люпче Дориевнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи ҳам жамоасининг мағлубиятдан қутулиб қолишига ёрдам бера олмади.

"Динамо" дарвозасини ишғол қилган "Сурхон" ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов голни шундай нишонлади.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг мухлисларидан бири билан кўришди.

"Олимпик" футболчиси Аҳмадулло Муқимжонов "Қизилқум" дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилди.

Дунёнинг энг машҳур мухлисларидан бири "Бобур Арена"да "Металлург"га қарши ўйн олдидан ўз услубида мухлисларга салом йўллади.

Водий дербисидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Нефтчи" учрашувининг 90+4 дақиқасида Филип Иванович бош билан "Нефтчи" дарвозасига тўп киритиб, жамоасига муҳим ғалаба тақдим этди.

Кучли ёмғир бўлишига қарамай, ОКМК — "Сўғдиёна" учрашувига ташриф буюрган томошабинлар 90 дақиқа давомида нақ 8 та гол кўришга муваффа бўлишди.

"Пахтакор" етакчиси Драган Черан "Динамо"га қарши ўйинда пенальтидан ҳисобни очди.

Илгиз Танташев "Сурхон" — "Насаф" учрашувидаги баҳсли ҳолатни ВАР монитори орқали кўриб чиқмоқда.

"Бунёдкор" мухлислари "Локомотив"га қарши ўйинда "Мурод Алиев out" деб ёзилган баннерни кўтаришди.

"Андижон" мухлиси Ҳасанбой Дўстматов клубнинг "Олимпик"га қарши сафар учрашувига ташриф буюрди.

"Аждар" майдон четида "Насаф"ни "Динамо"га қарши учрашувда қўллаб-қувватламоқда.

"Пахтакор" дарвозасбони Павел Павлюченко "Қизилқум"дан гол қабул қилиб олди.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ОКМК дарвозабони Валижон Раҳимов қайтара олмади.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпче Дориев "Бунёдкор"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов "Сурхон" дарвозаси томон "қайчи" усули зарба беришга уриниб кўрди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Олимпик"га қарши ўйинда бурчак зарбаси амалга оширмоқда.

"Сурхон" ярим ҳимоячиси Беҳруз Шайдулов "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалабадаги ягона голни урди.

"Бунёдкор" — "Нефтчи" учрашувига ташриф буюрган футбол мухлислари.

Мазкур учрашувда "Нефтчи" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

"Пахтакор"га қарши учрашувда бош қисмидан жароҳат олган Бектемир Абдуманнонов шериги томонидан узатмаган шикастланган таъна аъзоси билан зарба йўлламоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "Локомотив"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

"Олимпик" футболчиси Иброҳим Ибрагимов "Динамо"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

"Нефтчи" футболчилари ва мухлислари "Сурхон"га қарши ўйинга ҳозирланишмоқда.

"Пахтакор" — "Навбаҳор" учрашувида кучлар тенг келди.

"Сурхон" ва "Металлург" ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган "мухлис".

"Олимпик" ва ОКМК футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда.

"Нефтчи"га қарши ўйинга ташриф буюрган "Насаф" мухлислари.

"Навбаҳор" — "Қизилқум" учрашувини бошқариб борган ҳакамлар майдонни хавфсизлик ходимлари ёрдамида тарк этмоқда.

ОКМК "Пахтакор" дарвозасига тўртта гол урди.

"Локомотив" дарвозабони Суҳроб Султонов "Сўғдиёна"дан иккита гол қабул қилиб олди.

"Олимпик"га қарши ўйинда майдондан четлатилган "Сурхон" футболчиси Нодирхон Неъматхонов майдон четида турган болбойдан аламини олди. Кейинчалик футболчи бу ҳаракати учун узр сўради.

"Метуллург" дарвозабони Раҳим Давронов "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

"Андижон" мухлислари "Навбаҳор"га қарши водий дербисига шай ҳолатда.

Ўғил ёки қиз.

"Андижон"га учралган мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди.

"Локомотив"нинг ёш юлдузи Лазизбек Мирзаев Championat.asia фотографи билан бирга.

"Металлург" ҳимоячиси Керим Палич "Олимпик"нинг футболкасида ёзилган рақимига монанд гол уришига тўсқинлик қила олмади.

"Пахтакор" футболчиси Дониёр Абдуманнопов "Нефтчи" жамоасига жамоасининг иккинчи голини урмоқда.

ОКМКнинг испаниялик ҳужумчиси Рубен Санчес "Андижон" дарвозасига урган ғалаба голини клуб мураббийларидан бири билан нишонламоқда.

"Олимпик" ярим ҳимоячиси Суннатулла Абдуллажонов "Локомотив"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов билан "Насаф" — "Пахтакор" (1:0) ўйинини стадиондан томоша қилмоқда.

Мазкур учрашувдаги ягона голга Жавоҳир Сидиқов муаллифлик қилди.

"Бунёдкор" ҳимоячиси Музаффар Олимжонов "Андижон" дарвозасини ишғол қилмоқда.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан рақиб жамоа ярим ҳимоячиси, собиқ шогирди Сиаваш Ҳақназарий билан саломлашмоқда. 

"Сўғдиёна" футболчилари "Олимпик"га қарши ўйинда "жонли девор" ўрнатишмоқда.

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ОКМКга қарши ўйинда аламини сувидишдан олди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов "Локомотив"га қарши ўйинда тўпни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

"Сурхон" ҳимоячиси Беҳруз Шайдулов "Андижон"га қарши ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида майдон четида йиқилди.

"Бунёдкор" ҳужумчиси Темирхўжа Абдухолиқов "Навбаҳор"га қарши ўйинда пенальти тепишга тайёргарлик кўрмоқда.

"Нефтчи" футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйинда дарвозасига кириб кетаётган тўпни қайтаришга уринмоқда.

"Олимпик" ҳужумчиси Акбар Ўктамов "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Насруллаев томонидан тўхтатиб қолинмоқда.

Жаҳонгир Абдусаломов "Сурхон"га "Пахтакор" майдонида тарихий ғалаба олиб келди.

"Олимпик" дарвозабони Эдем Неъманов "Нефтчи"га қарши ўйинда ҳаводаги тўп учун рақиб футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов билан курашмоқда.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ғиёсов "Локомотив"га қарши ўйинда "қайчи" услубида зарба беришга тайёрланмоқда.

"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонни тарк этган тўпни ўйинга киритишга чоғланмоқда. Орқа фонда жамоа бош мураббийи Максим Шацких. 

"Бунёдкор" ҳужумчиси Темирхўжа Абдухолиқов ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов билан яккама-якка вазиятда тўп учун курашмоқда.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "Нефтчи"га қарши ўйинда захирага олинди.

"Навбаҳор"нинг жажжи мухлислари "Насаф"нинг захира ўриндиғида ўтирган футболчилари билан саломлашмоқда.

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов "Андижон"га қарши ўйинда махсус ниқобда ҳаракат қилди.

"Сурхон" ҳужумчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатди.

"Металлург" дарвозасини ишғол қилган "Олимпик" футболчилари голни нишонламоқда.

"Нефтчи" футболчилари "Қизилқум" дарвозасига урган голини шундай нишонлашди.

"Динамо" ярим ҳимоячиси Хислат Халилов "Олимпик" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Насаф" марказий ўйинда ОКМКни мағлубиятга учратди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов "Нефтчи"га қарши ўйинни стадиондан томоша қилмоқда.

ОКМК — "Локомотив" ўйинида бош ҳакам Достон Мирзараимов навбатдаги қарорини билдирмоқда.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳиддинов "Бунёдкор" футболчисига нисбатан қоидабузарлик содир этмоқда.

"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта тўп киритиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди.

"Локомотив" ҳимоячиси Валерий Кичин "Бунёдкор" дарвозасига урган голини салто отган ҳолда нишонламоқда.

"Олимпик" ярим ҳимоячиси Суннатулла Абдуллажонов "Қизилқум" дарвозасига ғалаба голини урди.

"Сўғдиёна" - ОКМК учрашувида бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мезбонлар бош мураббийи Иван Бошковични оғзаки огоҳлантирмоқда.

"Олимпик" футболчилари Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган "Андижон" футболчиларини махсус йўлак ташкил қилиб, кутиб олди.

"Андижон" футболчилари "Олимпик"га қарши ўйин олдидан жамоавий суратга тушишди.

"Бунёдкор" — "Сўғдиёна" ўйинига ташриф буюрган томошабинлар.

"Пахтакор" мухлислари "Андижон"га қарши ўйинда жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Локомотив" дарвозасига ғалаба голини уриб, жамоасининг муддатидан аввал мамлакат чемпиони бўлишига ҳисса қўшди.

"Насаф" мухлислари "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин чемпионлик тантанасини бошлади.

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида "Насаф" Рўзиқул Бердиевни шогирдлари табриклашмоқда.

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Олимпик"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринмоқда.

"Нефтчи" футболчилари "Бунёдкор"га қарши ўйиндан аввал жамоанинг 500-ғалабаси шарафига эсдалик учун суратга тушмоқда.

ОКМК футболчиси "Металлург"га қарши Тошкент вилояти дербисида шундай пайпоқдан фойдаланди.

ОКМК футболчилари "Олимпик"га қарши ўйинда ғалаба қозона олмаганидан хурсанд бўлмади.

"Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Навбаҳор"га 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда рақиб жамоа мухлислари билан баҳслашмоқда.

"Сўғдиёна" футболчилари муддатидан аввал Суперлига чемпионлигини қўлга киритган "Насаф" ўйинчиларига махсус йўлак ташкил қилиб беришмоқда.

"Сўғдиёна"га қарши ўйинда "Насаф" футболчилари томонидан кўтарилган баннер.

"Насаф" "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон чемпионлигини нишонламоқда.

"Андижон" мухлислари "Қизилқум"га қарши ўйинда шундай кўриниш ҳосил қилишди.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг мухлислар билан суратга тушмоқда.

"Олимпик" — "Бунёдкор" учрашувига ташриф буюрган томошабинлар.

"Нефтчи" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Насаф" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Динамо"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг "Андижон" футболчилари суратга тушмоқда. Рустам Турдимуродовнинг оёқ ҳимоялавочи воситасида "Пахтакор" либосидаги сурати тасвирланган.

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабани шундай нишонлади.

ОКМК ўз тарихида илк маротаба кумуш медалларни қўлга киритди.

Жамшид Искандеров "Навбаҳор" либосидаги охирги ўйинида "Андижон" дарвозасига пенальтидан гол урди.

 "Сурхон" футболчиси "Олимпик"га қарши ўйиндаги ғалабани миллий бош кийимда нишонламоқда.

"Металлург" сўнгги турда "Насаф" майдонида ғалаба ғозониб, Суперлигада қолиш имкониятини сақлаб қолди ва ўтиш ўйинида иштирок этадиган бўлди.

Қайси суратлар сизга ёқди ва қайси воқеалар унутилмас таассурот қолдирди? Изоҳда ёзиб қолдиринг. 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
04 дек 02:46:16
Азимжон 2524
Bloger qiz orqasidan 9 ta mol yugirib rasmga olgani yana qanchasi kameraga tushmadi bilmadim
   
04 дек 01:08:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Хожиакбар ўзи Кибрилло эканда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика