

- Ўйинда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, лекин тўпни асосан рақиблар ушлаб турди. Агарда сўнгги дақиқалардаги вазиятни урганимизда, ўйинни ютиб кетардик. Туропов майдонга тушганидан кейин тўпни ушлаши керак эди, лекин у ундай қила олмади. Жўрақўзиевда ҳам яхши вазият бўлди, бироқ унга омад етишмади. Ютишимиз ҳам ютқазишимиз ҳам мумкин эди, менимча дуранг бугунги ўйин учун тўғри натижа. "Локомотив" - яхши жамоа, уларни ютишимиз ҳам мумкин эди.
- Ўзгаришларга қўл урганидан кейин жамоанинг ўйини тезлашди. Нега ўзгаришлар бунчалик кеч амалга оширилди?
- Биз иккита мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик, футболчилар чарчаб қолишди. Бизда бир имконият ва уч ўзгариш қилиш имконияти бор эди. Буни амалга оширдик ҳам. Туропов майдонга тушиб, ўз вазиятидан фойдалана олмади.
- Захирадан тушган Григол Чабрадзе жуда кўп марта тўпни йўқотди.
- Ўйиннинг темпи юқори эди. Балки у темпни ҳис қила олмагандир.
- Жамоанинг ҳужумларида тўп узатишда ҳаводаги курашларда футболчилар кам ҳолатлардагина тўпни юта олишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?
- Ўйинни ўрганиб чиқяпмиз. Жўрақўзиев иложи борича тўпни ушлашга ҳаракат қилмоқда. Рақиб таркибида марказий ҳимояда бўйи узун футболчилар ўйнашади ва улар ўйинни ўқишмоқда. Шундай бўлса-да, рақибларда айтарли вазиятлар бўлгани йўқ. Барча кўрди, Раҳматуллаев яхши узатма оширганда, Жўрақўзиев вазиятни ура олмади. шундай бўлиши керак экан... Барча ғалаба қозонишни истайди, бугун шунчаки тўп дарвозага кирмади. Нима ҳам дердик. Футболнинг ҳаёти шунақа.
- "Локомотив" Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Андижон"га қарши ўйнайди. "Қизилқум" ҳам ўтган турда айнан "Андижон"га қарши баҳс олиб борди. Мутахассис сифатида ушбу ярим финал жуфтлигида кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?
- Менимча, "Локомотив"нинг имконияти юқорироқ. Ўйин услуби ҳам, футболчиларнинг бир-бирини тушуниши ҳам "Андижон"га қараганда яхшироқ. Бугун ўз майдонимизда ўйнаган бўлсак-да, жуда қийналдик. "Локомотив"нинг "Нефтчи"га қарши ўйинини кузатдим, жамоа сафарда бу рақибини қийнаб қўйди ва зўр ўйин бўлди. "Нефтчи" ўзига келаман деганча, "Локомотив" учта гол уриб ташлади. Биз эса айнан шунга тайёрландик. Жасур Яхшибоев ўзининг эски ҳолатига кириб бормоқда. Ёзда "Локомотив" билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда, Жасур унчалик яхши ҳолатда эмасди. Мураббийлар унга ишонишди ва у яхши даражасига қайтмоқда. Менимча, "Локомотив"Нинг имконияти юқорироқ. Бу менинг фикрим.



