Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр
05 янв 22:55
Янгиликлар
Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр
Бугун МЮ Аморимни бош мураббий лавозимидан бўшатганини расман эълон қилди. Журналист Рич Фэйнинг хабарига кўра, норвегиялик мутахассис клубга вақтинчалик мураббий сифатида ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Сульшер аввалроқ 2018 йилнинг декабридан 2021 йилнинг ноябригача "қизил иблислар"ни бошқарган эди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда 2- ва 3-ўринларни эгаллаган, шунингдек, Европа Лигаси финалига қадар етиб борган.
Айни дамда "Манчестер Юнайтед" АПЛда 20 турдан сўнг 31 очко билан турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.
Аввалроқ "Юнайтед" Аморимнинг ўрнига асосий номзод сифатида "Кристал Пэлас"ни бошқараётган Оливер Гласнерни кўраётгани хабар қилинганди. Шунингдек, номзодлар қаторида Киран Маккенна ("Ипсвич"), Энцо Мареска (собиқ "Челси") ва Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн бор. Шу билан бирга, клуб вақтинчалик мураббий тайинлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар