Спалетти: “Мхитарян ва Пасторе 30 миллион евродан туради, уларни сотиб олишга “Интер”да пул йўқ”
04 янв 2018 23:56
Янгиликлар
Спалетти: “Мхитарян ва Пасторе 30 миллион евродан туради, уларни сотиб олишга “Интер”да пул йўқ”
“Интер” бош мураббийи Лучано Спалетти жамоасининг Мхитараян ва Пасторега бўлган қизиқишлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
“Албатта, янги кучлар жамоанинг янада юксалишига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ. Аммо битта футболи, бутун жамоа тақдирини ўзгартира олмайди, биз эса катта трансферларни амалга ошира олмаймиз. Менинг футболчиларим шуни билишлари керакки, мен уларга ишонаман ва уларнинг потенциали юқори.
Масалан, Мхитарян, Пасторе, Вардини санаб ўтишим мумкин. Лекин уларни 30 миллиондан камига сотиб олиб бўлмайди. Бизда унақа пуллар йўқ. Қолаверса, молиявий фейр-плейга амал қилишимиз лозим”, дейди Спалетти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар