

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бунга қадар "Динамо" собиқ ўйинчиси Ратиньони ўз сафига қўшиб олганини хабар қилганди.
Эндиликда клуб ўз сафини Хуршид Ғиёсов, Иззатилло Пўлатов ва Фарҳод Соҳибжонов билан тўлдириб олганини маълум қилди.
Ғиёсов бунга қадар ОКМК (2022 йилдан бери), Пўлатов "Бухоро" (2023 йилдан бери) ва Соҳибжонов "Андижон" (тарбияланувчи) шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.



