"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин
24 дек 10:45
Янгиликлар
"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин
"Football Insider" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" "Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини кузатиб бормоқда.
Бастони орқали инглизлар ҳимоя марказини кучайтиришни режа қилган.
Манбанинг хабар беришича, 26 ёшли футболчининг трансфери "мерсисайдликлар"га камида 80 миллион фунт стерлингга (91,2 миллион евро) тушиши мумкин. Шунингдек, ҳимоячига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Интер" ҳимоячиси бу мавсумда барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт сайтидаги маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар
2. Бастонини нархи 150 млн $