"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади

Khoja
27 дек 2025
"Андижон" ярим ҳимоячиси Фарҳод Соҳибжонов янги мавсумни водийнинг бошқа бир жамоаида ўтказади.

Ярим ҳимоячи янги мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клубида бошлашга яқин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи "Андижон" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2020 йилдан бери ҳаракат қилиб келади, шу вақт ичида футболчи жами 122 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 8 та ассист бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia