

Польшалик форварднинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган.
"Менда қарор қабул қилиш учун ҳали вақт бор. Ҳозир қаерда ўйнашни хоҳлаётганимни билмайман. Ҳозирча бу ҳақда ўйлашнинг ҳожати йўқ. Қайси йўналишда ҳаракатланишни исташимни билмайман, бироқ менда босим йўқ”, — деди Роберт Левандовски.



