

"Агар жамоангизни кучайтиришни истасангиз, нега Стерлингни ўз сафига қўшиб олмаслигингиз керак? У ҳужумда исталган позицияда ўйнай олади. У "Манчестер Юнайтед"да ўйнаши мумкин. У "Челси"дан пастроқ турадиган ва АПЛда ғолиб чиқишни истайдиган исталган жамоада ўйнаши мумкин”, - деди Сондерс.
Раҳим Стерлинг жорий мавсум "Челси" сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади, ўтган мавсумни эса "Арсенал" сафида ижарада ўтказди. Вингер "кўклар" бош мураббийи Энсо Маресканинг режаларидан ўрин олмаган.



