

Франциялик ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Коне "қизил иблислар"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Жошуа Зиркзеенинг Рим клубига трансфери бўйича битимнинг бир қисмига айланиши мумкин. Манунинг ўзи ҳам манкунианларга қўшилишга тайёр.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "бўрилар"нинг 21 та ўйинида иштирок этиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Коненинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг ёзида тугайди.



