Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ҳакам билан баҳслашганига изоҳ берди

Оқил Абдубарноев
31 авг 2026, 17:05
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ҳакамларга қайси эпизод юзасидан эътироз билдирганини айтди.

“Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтдаги сўнгги жарима тўпини бизнинг зараримизга белгилагани учун ҳакамларга эътироз билдирдик. Бошқа ҳеч қандай гап бўлгани йўқ. Фақатгина ўша эпизод бўйича "Нима учун бу тарафга жарима белгиланди?" деб сўрадик, холос. Бошқа ҳеч қандай савол бўлмади”, деди қаршиликлар устози.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia