

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 83-дақиқада захирага олинди. Қувонарлиси, форвард 10-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди. Жамоа ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 90+1 дақиқада ўз ҳисобини таблога ёздириб қўйди.
Sofascore нашри кечаги учрашув учун Шомуродовга 7.4 баҳо қўйди. Файзуллай эса 8.4 баҳога лойиқ кўрилди. Шу тариқа, Аббос кечаги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди.





