Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га "Нью-Инглэнд Революшн" устидан ғалаба келтирди

2 ноя 2026, 08:27
МЛС доимий чемпионатининг навбатдаги турида "Нью-Инглэнд Революшн" ва "Интер Майами" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 53-дақиқада "Нью-Инглэнд Революшн" ярим ҳимоячиси Даниэль Газдаг томонидан очилди.

69-дақиқада "Интер" ҳисобни тенглаштирди, Лионель Мессининг узатмасидан сўнг Херман Бертераме гол муаллифи бўлди. 83-дақиқада эса Лео ўз номига гол ёздириб қўйди.

"Интер Майами" ушбу ғалаба туфайли "Нью-Инглэнд Революшн"ни ортда қолдириб, Шарқий конференцияда 2-ўринга кўтарилиб олди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›