

Ушбу воқеа биринчи таймда бўлиб ўтди. Ўшанда Рамос қанот ҳакамига қарата нималардир деди. Симеоне эса ушбу ҳолатга тезкорлик билан реакция билдирди ва қанот ҳакамининг олдига бориб: "Қандай қилиб буни кўтаряпсан? У сени ҳақорат қилди-ку"
Мураббий ўша вақтда Рамоснинг жазоланишини талаб қилди. Симеоненинг сўзларига кўра, "Реал" сардори ҳакамнинг онасини ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолатга Симеоне: "Майдонда бўлаётган иш ўша ерда қолсин. Лайнсменнинг ўзи барчасини эшитди", - деди.



